Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил фаластинлик маҳбусларнинг пулларини ўғирлаб келмоқда

619

Қуддус ва унинг муқаддас қадамжоларини муҳофаза қилиш ислом-насроний қўмитаси маълумотларига кўра, Исроилнинг оккупацион кучлари ўтган ой давомида фаластинликларга қарши кўплаб жиноятлар содир этган, жумладан, маҳбусларнинг пулларини ўғирлаган.

“Ўтган ойда босқинчилар Исроил қамоқхоналарида сақланаётган бир қатор маҳбусларининг пулларини мусодара қилган ва уларни Фаластин маъмуриятидан пул олганлик баҳонасида озод қилиб юборган”, дейилади ташкилотнинг февраль ойлик ҳисоботида. 

Булар орасида Исроил томонидан озод этилган фаластинлик маҳбус аёл Иймон ал-Авар ва унинг ўғли Муҳаммаддан 120 000 шекел (тахминан 32 698 АҚШ доллари) мусодара қилингани ҳамда озод этилган фаластинлик маҳбус Суҳайб ал-Авар ва унинг онасидан 113 000 шекел (тахминан 30 790 доллар) мусодара қилинган, бу ҳақда қўмита хабар бермоқда.

"Исроил ҳукумати, шунингдек, озод қилинган маҳбуслар ва уларнинг оила аъзоларининг банк ҳисобларини ҳам ёпди ва жабрланганларни WhatsApp  орқали хабардор қилди", қўмита баёнотида.

Бу йил Исроилнинг ўта ўнгчи ҳукумати ҳокимият тепасига келганидан сўнг фаластинликлар ва уларнинг мулкига таҳдидлар кучайган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жума табриги ва диний масалаларни тарқатиш атрофидаги гап-сўзларга диний идора муносабати

256 12:01 30.05.2023

Косово шимолида серблар ўнлаб тинчликпарвар аскарларни жароҳатлади

340 09:29 30.05.2023

Хожа Аҳрори Валий, Али Қушчи, Амир Темурларнинг Истанбулга қандай алоқаси бор?

2933 14:14 29.05.2023

Чегарадаги отишма: Эрон ва Афғонистон ўртасидаги кескинлик нега кучайди?

3469 11:41 29.05.2023

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

1663 22:17 28.05.2023

Туркияда президентлик сайлови қизғин давом этмоқда

1899 15:03 28.05.2023
« Орқага