Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил Ғарбий соҳилда яна минглаб ноқонуний турар жой қуради

772

Исроил Мудофаа вазирлиги Фуқаровий маъмурият олий режалаштириш кенгаши Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида 2166 та турар жой қурилишига рухсат берганини маълум қилди. 

“Евроньюс” хабарида айтилишича, шу тариқа ҳудудда турар жой қуришга қўйилган тақиқ олиб ташланди. 

Исроил Олий суди Ғарбий соҳилда фаластинликларга тегишли ерларда қурилган 4 мингта турар жойни қонунийлаштиришни кўзда тутувчи қонунни жорий йилнинг июнида бекор қилган эди. 2017 йилда кучга кирган мазкур қонунга кўра, уй қурилган пайтда ўша ернинг фаластинликка тегишли эканлигини билмаган ёки қурилиш ишларини давлатнинг тавсиясига биноан амалга оширган яҳудийлар уйларни тарк этмаслик ҳуқуқига эга эди. 

Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида 450 мингдан зиёд яҳудий яшайди. БМТ бу ҳудудда яҳудийлар учун турар жой қурилиши халқаро қонунларга зид эканлигини маълум қилган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ғазо соҳили Исроил ҳужумида ҳалок бўлган болаларнинг исмлари ва расмлари билан “безатилди”

199 12:20 18.08.2022

Эрдоған: Исроилга элчи энг қисқа вақт ичида тайинланади

274 09:40 18.08.2022

Исроил аскарлари Ғарбий Соҳилда уч фаластинликни яралади 

161 18:00 17.08.2022

Франция ғазнасидан миллионлаб пул ўғирлаган 4 нафар исроиллик ҳибсга олинди

362 10:10 16.08.2022

Исроил аскарлари Қуддусда фаластинликни отиб ўлдирди

363 13:10 15.08.2022

Эрон фойдасига жосусликда айбланган исроиллик аёл ўз жонига қасд қилишга уринди

446 17:25 14.08.2022
« Орқага