Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил Ғазо қирғоқлари яқинида 5 фаластинлик балиқчини ҳибсга олди

757

Исроил кучлари Ғазонинг жанубий қирғоқлари яқинида балиқчилар қайиғида бўлган беш фаластинлик балиқчини ҳибсга олди, дея хабар бермоқда «Анадолу» ахборот агентлиги.

Твиттердаги саҳифасидаги баёнотда армия матбуот хизмати, қайиқнинг «хавфсизлик қоидаларини бузган ҳолда Ғазо жанубидаги рухсат этилган балиқ овлаш ҳудудидан ўтиб кетганини» айтган.

Исроил Ғазодаги фаластинликларга соҳилдан 15 денгиз мили узоқликда балиқ овлашга рухсат беради.

Баёнотда, Исроил ҳарбий-денгиз кучлари қайиққа яқинлашиб, қайиқни лицензияланган ҳудудга қайтиши ҳақида ҳеч қандай аниқлик киритмасдан огоҳлантириш учун «турли чора-тадбирлар» билдиргани, бироқ балиқчиларнинг бунга эътибор бермагани айтилган.

Айни пайтда ҳарбий манба Исроилнинг хусусий 12-каналига беш балиқчи сўроққа олиб келинганини айтди.

Фаластин Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, Ғазо секторида 1300 та балиқчи қайиқлари мавжуд бўлиб, уларни 4000 га яқин балиқчи бошқаради.

Фаластинлик балиқчилар кўпинча Исроил томонидан денгизда Фаластин қайиқларини чўктириш, уларни ўққа тутиш ва балиқ овлаш ҳудудини узоқ муддатга чеклаш каби кўплаб ҳуқуқбузарликлардан азият чекишади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроил ҳусийларнинг БААга ҳужумини қоралади

353 09:50 18.01.2022

Ал-Ақсо масжиди имом-хатиби касалхонага ётқизилди

747 18:40 15.01.2022

Америкалик мусулмонлар Исроилга жосуслик қилган гуруҳнинг жазоланишини истаяпти

846 09:13 15.01.2022

Эрон разведкачиси беш исроиллик аёлни ёллаб олган

1692 19:05 13.01.2022

Исроил армиясида ҳалок бўлганларнинг учдан бири ўз жонига қасд қилган

2729 12:35 13.01.2022

«Исроилнинг асосий муаммоси – Эрон» 

723 10:15 11.01.2022
« Орқага