Исроил Ички ишлар вазири Яир Лапид Ғазодаги турмаш шароитини яхшилашга ваъда берди, бироқ бунинг учун шарти бор – ХАМАС ҳужумларни тўхтатиши зарур. Айни пайтда у ХАМАС ҳаракатини буткул қуролсизлантиришнинг иложи йўқлигини эътироф этмоқда.
Яир Лапид ўз режасини 12 сентябрь куни Герцлия шаҳридаги Рейхсман университетида ўтказилган конференцияда эълон қилди. Қайд этилишича, режа дунёнинг бир қатор етакчилари, жумладан, Лапиднинг америкалик ва россиялик ҳамкасблари Энтони Блинкен ва Сергей Лавров, шунингдек, Миср, Европа Иттифоқи ва Форс кўрфази давлатлари вакиллари билан муҳокама этилган.
Исроил вазирининг режасига мувофиқ режа икки босқичга амалга оширилади. Аввалига халқаро кучлар ёрдамида ХАМАС ҳарбий кучининг сусайтирилиши эвазига Ғазодаги гуманитар эҳтиёжлар қопланади. Кейинги босқичда Ғазо соҳилларида сунъий орол барпо этилади, бу эса у ерда келгусида порт қуриш имкониятини беради. Бундан ташқари, Ғазо ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳили ўртасида транспорт тармоғи барпо этилади.
Лапиднинг айтишича, Ғазода электр ва газ таъминоти тизимлари ислоҳ қилинади, соғлиқни сақлаш тизими сезиларли даражада яхшиланади, турар жой ва транспорт инфратузилмаси реконструкция қилинади.
Эслаитиб ўтамиз, Исроил Ғазо секторини 2007 йилнинг июнидан бери қамалда ушлаб турибди. Бунинг оқибатида ҳудудда турмуш шароити кескин ёмонлашган.