Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил ҳарбийлари 170 нафар журналистни жароҳатлади, бир нафари ҳалок бўлди   

2787

Исроилнинг Ғазога уюштирган зарбаларида 70 нафар оммавий ахборот воситалари ходими, Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусга қилган ҳужумлари оқибатида эса 100 нафар журналист жароҳат олган. Жумладан, бир журналист — «Қуддус овози» радиосининг мухбири ўлган.

«Яқинда Исроил-Фаластин можаросининг авж олиш жараёнида Тел-Aвив Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари натижасида 170 нафар оммавий ахборот воситаси ходими жароҳат олди» - дея маълумот берди Фаластин Журналистлар уюшмаси раҳбари Наср Aбу Бакр.
Унинг сўзларига кўра, Исроилнинг Фаластинга қилган ҳужумлари натижасида 33 та медиа тузилмалар идоралари тўлиқ ёки қисман вайрон қилинган (бу фақат дастлабки маълумотларга кўра). Ғазонинг ғарбий қисмида жойлашган Шайх Ризвон ҳудудининг бомбардимон қилинисиши натижасида,  «Қуддус Овози» радиосида ишлаган журналист — Юсуф Aбу Ҳусайн ўлдирилган.   
Наср Aбу Бакрнинг таъкидлашича, Фаластин Журналистлари касаба уюшмаси халқаро ташкилотлар билан биргаликда халқаро жиноий судга тақдим этиш учун, «Исроилнинг оммавий ахборот воситалари ходимларига нисбатан жиноятларига қарши даъво» аризасини тайёрламоқда. Маълумотномада Исроилнинг Ғазо сектори, Ғарбий Соҳил ва Қуддусдаги ҳаракатларининг батафсил тавсифлари келтирилган.    
Исроил Олий судининг ишғол қилинган Шарқий Қуддусдаги шайх Жарроҳ маҳалласидаги фаластинлик оилаларни уйларидан мажбуран чиқариб юбориш тўғрисидаги қароридан сўнг Яқин Шарқдаги кўп йиллик можаролар янги куч билан қайта юзага келган.   
Миср воситачилиги билан, 21 майга ўтар кечаси Ғазо секторини қамал қилган Исроил ва Фаластиннинг ХAМAС ҳаракати ўртасида «Ўзаро ўт очишни тўхтатиш тўғрисида» келишув кучга кирди.    
Ғазо секторидаги Исроил қуролли кучларининг ҳужумлари натижасида 248 фаластинлик ўлдирилган, 66 нафар вояга етмаган болалар ва 39 нафар аёллар шулар жумласидандир. Бундан ташқари, 1948 киши жароҳат олган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроил қамоқхоналарда ҳалок бўлган фаластинликларнинг жасадларини бермаяпти

206 15:05 24.05.2022

АҚШ: Нью-Жерсида кўчага «Фаластин йўли» номи берилди

267 15:00 19.05.2022

Нақба - Фаластин халқининг мажбурий кўчирилиши тимсоли

178 16:50 16.05.2022

Фаластинда Ал-Жазира мухбири отиб ўлдирилди

660 15:14 11.05.2022

Ҳожи Ғассон Юнус – Ақсонинг «Абу Ҳурайра»си

546 16:20 09.05.2022

Путин Лавровнинг сўзлари учун Исроилдан узр сўради

2690 14:30 06.05.2022
« Орқага