Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил икки араб давлатида ҳимоя радарларини қурди – ОАВ

885

Исроил ҳукумати Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ва Баҳрайнда эрта огоҳлантириш радарларини жойлаштирди. Бу қадам Эрондан келаётган ракета таҳдидига самарали қарши туришга қаратилган, деб хабар беради Исроил телеканали “Канал 12”.

Телеканал маълумотларига кўра, бу тизимлар бир неча ой олдин Ироқ ҳаво ҳудуди орқали Исроилга Эрон учувчисиз қурилмалар (дронлар) ҳужуми пайтида муваффақиятли ишлаган. 

Исроил телеканали АҚШ минтақада Эронга қарши "Хавфсизлик иттифоқи"ни тузишга тайёргарлик кўраётганини, унинг таркибига Исроил билан дипломатик алоқага эга бўлмаган араб давлатлари ҳам киради, деб даъво қилмоқда. 

Айни пайтда Wall Street Journal нинг хабар беришича, АҚШ Конгресси аъзолари Эрон таҳдидларига қарши "Исроил ва баъзи араб мамлакатлари хавфсизлик тизимини бирлаштиришни" талаб қилувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиққан. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Исроил бош вазири Нафтали Беннет БААга режадан ташқари ташриф буюриб, у ерда амир Шайх Муҳаммад бин Зайд Оли Наҳаён билан учрашган эди. 

Исроил томони Абу Дабидаги музокаралар чоғида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик, Эрон таҳдиди, шунингдек, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ)нинг Теҳрон ядровий дастури бўйича ҳисоботи муҳокама қилинганини айтди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

75 01:25 19.08.2022

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

214 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

263 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

206 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

326 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

290 18:58 18.08.2022
« Орқага