Исроил ҳарбийлари Иордан дарёсининг босиб олинган Ғарбий соҳилида ўтказган мунтазам рейдлари давомида камида 20 нафар фаластинликни қўлга олди, дея хабар бермоқда Онадўли ахборот агентлиги.
Фаластинлик маҳбуслар бўйича ахборот маркази маълумотларига кўра, рейдлар душанба куни эрталаб Фаластиндаги турли аҳоли пунктларида ўтказилган.
Ўқ жароҳатини Женин шаҳрида яшовчи фуқаро олган. Унинг аҳволи ҳақида маълумот берилмаган.
Исроил хавфсизлик кучлари босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусдаги фаластинликларнинг уйларига вақти-вақти билан рейд ўтказади.
Фаластинликлар турли айбловлар билан ҳибсга олинмоқда.
Кеча Исроил ҳарбийлари томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳил шимолидаги рейд чоғида камида уч фаластинлик яралангани ҳақида хабар берилган эди.
Фаластин маҳбуслари клуби, инсон ҳуқуқлари ташкилоти вакили Айе Шараитаҳнинг Онадўлига айтишича, Исроил ҳарбийлари шанба ва якшанба куни эрталаб рейдлар уюштирган.
Айни пайтда, Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тулкерм шаҳридаги уч ярадордан иккитаси оёғидан ўқ еганини маълум қилди.