Бугун, 15 апрель куни Қуддуснинг Маъбад тоғидаги "Ал-Ақсо" масжидида Исроил полицияси ва фаластинликлар ўртасида тўқнашув бўлди. Бу ҳақда “Aljazeera” нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, унда 152 фаластинлик жароҳатланган. Жанжал исроиллик полициячилар томонидан минглаб намозхонлар ибодат учун масжидга тўпланган пайтда амалга оширилган.
Исроил хавфсизлик кучлари эса тартибсизликлар уюштириш учун масжидга қўйилган тошларни олиб ташлаш мақсадида "Ал-Ақсо"га кирганини таъкидлаган.
Жанжалда фаластинликлар тош, полиция эса кўздан ёш оқизувчи газ ва гранаталардан фойдалангани айтилмоқда.
“Полиция оломонни тарқатиш ва зўравонликларнинг олдини олиш мақсадида тошларни олиб, "Ал-Ақсо"га киришга мажбур бўлди”, — дейилади баёнотда.
Фаластин Қизил ярим ой жамияти Исроил кучлари масжидга тез ёрдам машиналари ва тиббиёт ходимларининг етиб келишига тўсқинлик қилганини қўшимча қилган. Исроил полицияси тўқнашувда камида 300 фаластинликни ҳибсга олган. Фаластин манбалари эса уларнинг сони 400 нафарни ташкил қилишини айтмоқда.
Мамлакатда сўнгги ҳафталарда кескинлик кучайган. Исроил ноқонуний равишда босиб олинган Ғарбий Соҳилда мамлакатдаги фаластинликларнинг бир қатор ҳалокатли ҳужумлари ортидан ҳибсга олишлар ва ҳарбий рейдлар уюштирмоқда. Чоршанба кунидан бери 7 нафар фаластинлик ҳалок бўлган.
Ўтган йили Рамазон ойида "Ал-Ақсо"да бир неча ҳафта давом этган норозилик намойишлари ва рейдлар 11 кунлик ҳужумга айланган эди. Ушбу фожиа 260 кишининг ҳаётига нуқта қўйганди. https://www.aljazeera.com/opinions/2021/6/7/gaza-war-leaves-its-mark-on-the-palestinian-political-system