Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил Марокаш билан ҳарбий ҳамкорлик қилади

637

Исроил ва Марокаш ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилишга келишиб олди. Бу ҳақда Исроил армиясининг расмий баёнотида билдирилган. Мазкур келишув Исроил ҳарбийларининг юқори мартабали делегациясининг Марокашга ташрифи чоғида имзоланган. 

Келишувга кўра, Исроил ва Марокаш разведка ва тезкор маълумотлар алмашиш, шунингдек, кадрлар тайёрлаш ва реабилитация бўйича қўшма қўмита соҳасида ҳамкорлик қилинади. 

Рабат ва Тел-Авив ўртасидаги алоқалар 1993 йили Фаластин ва Исроил ўртасида Осло келишуви имзоланганидан кейин бошланган, бироқ 2002 йили тўхтатилган эди. Ўтган йилнинг охирида Марокаш ва Исроил АҚШ воситачилигида 4 та битим имзолагандан кейин, муносабатлар яна изга тушганди. 

Шу билан бирга, Исроил, БАА, Марокаш ва Баҳрайн ташқи ишлар вазирларининг учрашуви 2022 йил 27 – 28 март кунлари бўлиб ўтишини ҳақида ҳам хабар берилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Франция ғазнасидан миллионлаб пул ўғирлаган 4 нафар исроиллик ҳибсга олинди

165 10:10 16.08.2022

Исроил аскарлари Қуддусда фаластинликни отиб ўлдирди

306 13:10 15.08.2022

Эрон фойдасига жосусликда айбланган исроиллик аёл ўз жонига қасд қилишга уринди

381 17:25 14.08.2022

Исроил вайрон қилган Ғазодаги уйларни Қатар қайта тиклаб беради

454 14:55 13.08.2022

Исроилнинг Ғазо секторидаги зарбалари қурбонлари сони 49 нафарга етди

220 12:20 13.08.2022

Уммон султонининг қарори Исроилни мушкул аҳволга солиб қўйди

3149 15:00 12.08.2022
« Орқага