Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил Марокашни нега қўллаб-қувватлади?

1682

Исроил баҳсли Ғарбий Саҳрои Кабир ҳудудида Марокаш суверенитети тан олиниши учун АҚШга таъсир ўтказишга уринган. Бунинг эвазига Марокашнинг Исроил билан муносабатларини яхшилаши кутилганди, дея хабар берди Исроилнинг “Решет 13” телеканали.

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху 2018 йилнинг сентябр ойида БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқидан сўнг Марокаш ва АҚШ расмийлари билан музокаралар ўтказишга бир неча бор ҳаракат қилган. У Нью-Йоркда Марокаш ташқи ишлар вазири Носир Бурита билан яширин равишда учрашган. “Решет 13” хабарига кўра, учрашувни марокашлик яҳудий тадбиркор Ярок Элбаз уюштирган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари магнати бўлмиш Элбазнинг АҚШ президенти Дональд Трампнинг куёви Жаред Кушнерга яқинлиги маълум.

Исроил расмийларининг фикрича, Нетаньяхунинг таклифи барча томонлар учун фойдали бўлиб, шу орқали Исроил билан алоқалари яхшиланган араб ва мусулмон мамлакатлар рўйхатига яна бири қўшилиши мумкин эди. Ўз навбатида Марокаш қироли Муҳаммад VI Ғарбий Саҳрои Кабир ҳудудида Работнинг суверенитети АҚШ томонидан тан олинишига эришган, Трамп эса

Марокаш – Исроил алоқалари яхшиланишини қўллаган бўлиб кўринган бўларди.

Хабарда айтилишича, Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон келишувга қатъий қарши турган бўлса-да, унинг истеъфосидан сўнг Нетаньяху янги давлат котиби Майк Помпео билан бу масалани яна муҳокама қилган. Аммо Оқ уй келишувга рози бўлмаган.

Исроил ҳукумати Нетаньяхунинг уч томонлама келишувини тасдиқламади. Декабрь ойида қирол Муҳаммад VI Нетаньяхуни Работда қабул қилишдан бош тортди.

Маълум бўлишича, марокашликлар Нетаньяхунинг ваъдалари ва уларнинг натижаларидан, шунингдек, у сиёсий мақсадлари учун Работ билан махфий алоқаларни ошкор қилганидан мамнун эмас. Афтидан, марокашликлар Трамп ва Нетаньяху билан битим тузиш шубҳали бўлади деган қарорга келган.

Эслатиб ўтамиз, Ғарбий Саҳрои Кабирга даъвогарлик дунёдаги энг узоқ давом этаётган можаролардан биридир. 1975 йилда Испания ушбу ҳудуд назоратидан воз кечди. Шундан сўнг ҳудудни Марокаш ва Мавритания бирваракайига ўзиники деб эълон қилди.

Мавритания бу ҳудудни 1984 йилда мустақил Саҳрои Кабир Араб Демократик Республикаси (САДР) деб тан олиб, даъвогарликни тўхтатди.

Ҳудуднинг қарийб 90 фоизини бошқарадиган Марокаш эса бу ерлар қиролликнинг ажралмас қисми эканлигини таъкидлайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Франция ғазнасидан миллионлаб пул ўғирлаган 4 нафар исроиллик ҳибсга олинди

182 10:10 16.08.2022

Исроил аскарлари Қуддусда фаластинликни отиб ўлдирди

309 13:10 15.08.2022

Эрон фойдасига жосусликда айбланган исроиллик аёл ўз жонига қасд қилишга уринди

383 17:25 14.08.2022

Исроил вайрон қилган Ғазодаги уйларни Қатар қайта тиклаб беради

455 14:55 13.08.2022

Исроилнинг Ғазо секторидаги зарбалари қурбонлари сони 49 нафарга етди

221 12:20 13.08.2022

Уммон султонининг қарори Исроилни мушкул аҳволга солиб қўйди

3163 15:00 12.08.2022
« Орқага