Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил Мисрдан ўғирлаб кетилган осори атиқаларни қайтариб берди

930

Исроил Мисрдан ноқонуний йўллар билан олиб кетилган 95 та осори атиқани қайтариб берди, дея хабар тарқатди “Ал-Жазира”.

Осори атиқаларни Қоҳирага сафар қилган Исроил Ташқи ишлар вазири Яир Лапид топширди. Шукрий бунинг учун миннатдорчилик билдирди. Осори атиқалар орасида тошга ўйилган иероглифлар, қадимий саркофаг парчаси, папирусдаги битиклар, ҳайкалчалар ва ҳоказолар бор.  

Учрашувда давлатлараро ҳамкорлик масалалари, шунингдек, минтақавий ва халқаро мавзулар муҳокама этилди.  

Қоҳирага сафар асносида Яир Лапид Ғазони иқтисодий ривожлантириш режасини тақдим этди. Исроил Ғазони ривожлантириш эвазига ХАМАСнинг ҳужумларни тўхтатишини истаяпти. Бундан ташқари, Лапид Эроннинг ядровий дастури хавотирга сабаб бўлаётганини ҳам айтиб ўтди.   

Шунингдек, Исроил Ташқи ишлар вазири пайшанба куни Миср президенти Абдулафаттоҳ Сисий билан ҳам учрашди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан қўнғироқлашди

302 21:58 15.08.2022

Манингким ғамларим...

238 21:30 15.08.2022

Саҳобалар инсонларнинг энг олийҳимматлисидир

173 20:00 15.08.2022

Латвиялик руслар Россия тажовуз қилса Латвияни ҳимоя қилади(ми?)

476 19:40 15.08.2022

Туркия қурол ва энергия ресурслари соҳасида кучаймоқда – Эрдоған

386 19:25 15.08.2022

Исаак Ньютон: «Атеизм инсоният учун шунчалик беъмани ва жирканчки...»

512 19:10 15.08.2022
« Орқага