Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил қамоқхоналарда ҳалок бўлган фаластинликларнинг жасадларини бермаяпти

347

 Ғазо секторида Исроил қамоқхоналарида ҳалок бўлган ватандошларининг жасадларини оила аъзоларига топшириш талаби билан оммавий митинг бўлиб ўтди.

Намойишчилар Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Ғазодаги идораси олдида тўпланишди. Акция Миллий ва Исломий кучлар асирлари қўмитаси ҳамда фаластинлик маҳбуслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи тузилмалар ташаббуси билан ташкил этилди.

Намойишчилар Исроил зиндонларида ҳалок бўлган фаластинликларнинг фотосуратлари туширилган плакатларни ушлаб туришди. “Жасадларни топширишдан бош тортиш жиноят ҳисобланади. Дунёда сионистлардан бошқа ҳеч ким буни амалга оширмайди”, деди митингда сўзга чиққан “Исломий жиҳод” ҳаракати етакчиларидан бири Холид ал-Батш.

Унинг сўзларига кўра, бундай ножўя хатти-ҳаракатлар Исроил расмийлари томонидан бир неча ўн йиллар давомида қўлланилган. “Биз Исроилнинг жасадларни яширишда давом этаётганини қоралаймиз, бу уларнинг оилалари исломий урф-одатларга мувофиқ вафот этган қариндошларининг қабрларини зиёрат қилишларига тўсқинлик қилмоқда”, деди у.

Фаластин асирлари уюшмасига кўра, Исроил узоқ вақтдан бери ҳибсда ҳалок бўлган камида 9 нафар фаластинликнинг жасадини сақлаб келмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

460 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

768 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

179 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

270 21:00 01.07.2022

Хотира

294 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

250 20:00 01.07.2022
« Орқага