Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил Қуддус шайхига Ал-Ақсога киришни тақиқлади

896

Кеча Исроил ҳукумати Ал-Ақсо масжиди ва босиб олинган Ғарбий Соҳилдан вақтинча кирмаслик шарти билан Қуддус Исломий Вақфлар Кенгаши бош директори ўринбосари шайх Наже Бакиратни озод қилди.

Safa ахборот агентлиги хабарига кўра, Бакират: “Мени оғир шартлар билан озод қилишди – 20 кунга Ал-Ақсо масжидига киришим ва 30 кунга босиб олинган Ғарбий Соҳилга киришим тақиқланди”, дейди.

Пайшанба куни гувоҳларнинг айтишича, исроиллик полициячилар Шайх Бакиратни Ал-Ақсо масжиди олдида ҳибсга олган. Унинг ҳибсга олиниши сабаби аниқланмаган; аммо тергов давом этмоқда, деган баҳона билан уни кечаги кунгача ушлаб турилган.

Унинг айтишича, уни ижтимоий, маданий ва гуманитар масалалар ҳақида гапирганликда айблашган.

Шунингдек, Исроил маъмурлари Шайх Бакиратни 2000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортган ва қўшимча сўроқ қилиш учун бугун тергов марказига боришни буюрган.

Шайх Бакират илгари ҳам бир неча бор ҳибсга олинган ва Масжид-и Ақсодан сургун қилинган; у Қуддусдаги мусулмонлар ва насронийлар зиёратгоҳларини қўриқловчи Иордания вақфи ходими ҳисобланади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроил ҳусийларнинг БААга ҳужумини қоралади

353 09:50 18.01.2022

Ал-Ақсо масжиди имом-хатиби касалхонага ётқизилди

747 18:40 15.01.2022

Америкалик мусулмонлар Исроилга жосуслик қилган гуруҳнинг жазоланишини истаяпти

846 09:13 15.01.2022

Эрон разведкачиси беш исроиллик аёлни ёллаб олган

1692 19:05 13.01.2022

Исроил армиясида ҳалок бўлганларнинг учдан бири ўз жонига қасд қилган

2729 12:35 13.01.2022

«Исроилнинг асосий муаммоси – Эрон» 

723 10:15 11.01.2022
« Орқага