Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил сўнгги ойларда қанча фаластинликни қўлга олгани маълум қилинди

838

Исроил хавфсизлик кучлари охирги уч ойда Иордан дарёсининг ғарбий соҳили ва Шарқий Қуддусда 1282 нафар фаластинликни қўлга олган. 

Бу ҳақда Фаластин озодлик ташкилоти ҳузуридаги Асирлар масалалари қўмитаси, Фаластин асирлар жамияти, “Замир” маҳбусларни ҳимоя қилиш идораси ва “Вади Ҳилва” ахборот марказининг қўшма ҳисоботида айтилади.

Қайд этилишича, Шарқий Қуддусда 525 нафар киши қўлга олинган.

Ҳисобот муаллифлари қўлга олинган жами фаластинликнинг 160 нафари вояга етмаганлар ва 37 нафари аёллар эканлигини маълум қилган.

Шунингдек, ҳисоботда Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбуслар сони қарийб 4600 нафарга етган, улардан 500 нафарига маъмурий қамоқ чораси қўллангани айтилган. 

Маъмурий қамоқ чораси қўлланганлар 1 ойдан 6 ойгача ҳибсда қолади. Агар ҳибсга олинган шахс "Исроил хавфсизлигига таҳдид солади" деб ҳисобланса, ҳарбий судя унинг ҳибс муддатини 5 йилгача узайтириши мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроиллик фаол: «Фаластинликларга ёрдам бериш – бизнинг бурчимиз»

463 10:05 27.01.2022

Тарихда биринчи марта: Исроил президенти БААга келяпти

466 16:33 26.01.2022

Исроилликлар Дубайга кўчяпти

1042 11:05 24.01.2022

«Туркия Исроил газини Европага ўтказишдан манфаатдор» —  Эрдоған

859 13:30 20.01.2022

Исроил ҳарбий делегацияси Суданга нега келди?

641 11:15 20.01.2022

Исроил ҳусийларнинг БААга ҳужумини қоралади

441 09:50 18.01.2022
« Орқага