Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил ташқи ишлар вазири Ғазо бўйича музокаралар учун Мисрга ташриф буюрди

924

Исроил ташқи ишлар вазири Габи Ашкенази Миср ҳамкасби Самеҳ Шукри билан Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб бориш учун якшанба куни Миср пойтахти Қоҳирага келди, деб хабар берган Анадолу.

Давлат “Ал-Ахбар” газетасининг ёзишича, дипломатлар сулҳни кучайтириш ва Ғазо секторини тиклаш йўлларини муҳокама қилишади.
Твиттердаги аккаунтида Ашкенази мисрлик ҳамкасбига "Исроил ташқи ишлар вазирининг 13 йил ичидаги биринчи расмий ташрифи" бўлганлиги учун миннатдорчилик билдирган.

Ашкеназининг таъкидлашича, мунозараларда ХАМАС билан яқинда ўтказилган сулҳ битими, Ғазонинг тикланиши, ХАМАС томонидан асирга олинган Исроил аскарларининг қайтарилиши, шунингдек бошқа минтақавий муаммолар ва икки томонлама муносабатлар муҳокама қилинади.

"Биз ХАМАС билан доимий равишда сулҳ тузишни, гуманитар ёрдам кўрсатиш механизмини ва Ғазони қайта тиклашда халқаро ҳамжамиятнинг муҳим ролини муҳокама қиламиз", деган Ашкенази. 

2016 йил апрел ойида ХАМАС 2014 йилда Исроилнинг Ғазога қилган ҳужумидан кейин бедарак йўқолган Исроил аскари Орон Шоулдан ташқари шахсини яширган тўрт Исроил аскарини қўлга олганини айтган эди. Миср воситачилигида 21 май куни эрта тонгдан кучга кирган сулҳ битими Исроилнинг Ғазо секторини 11 кунлик бомбардимонига барҳам берди.

Исроилнинг Ғазо ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги ҳужумлари камида 289 кишининг ҳаётига зомин бўлиб, кўплаб бинолар вайрон бўлди. Бундай тузилмаларга тиббиёт марказлари, ОАВ идоралари ва мактаблар кирган.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши раҳбари Ғазога Исроил томонидан уюштирилган ҳаво ҳужумлари ҳарбий жиноятлардан эканлигини айтган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шайх Жарроҳ маҳалласи бўйича суд қарори яна кечиктирилди

223 12:40 03.08.2021

Танкер ҳужуми: Эрон АҚШ ва Исроилга қатъий жавоб беришни ваъда қилди

1124 10:10 03.08.2021

Эрон Исроил кемасига ҳужум қилишда айбланяпти

437 09:40 02.08.2021

Исроил салкам икки миллион долларлик вакцинани йўқ қилди

2698 17:55 01.08.2021

Исроил аскарлари билан тўқнашувда юзлаб фаластинлик яраланди

449 11:40 31.07.2021

Исроил аскарлари яралаган 12 яшар фаластинлик вафот этди

542 16:25 30.07.2021
« Орқага