Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил вазири жинсий тажовузларни маъқуллагани маълум бўлди

3589

Исроил давлат архиви сайтида махфий тутилган, бироқ техник носозлик туфайли ошкор бўлган 1948 йилга тегишли ҳужжатларга қараганда, исроиллик етакчилар фаластинлик аёлларнинг зўрланишини ва Фаластин қишлоқларининг йўқ қилинишини маъқуллаган. Бу ҳақда Haaretz газетаси хабар тарқатди. 

1948 йилдаги Араб – Исроил даврига оид рақамлаштирилган ҳужжатларда яҳудий аскарлари ва кишиларининг фаластинлик арабларга қарши содир этган жиноятлари бўйича Исроил етакчиларининг баъзи сўзлари кўринмайдиган қилиб қўйилган эди. 

Бироқ техник носозлик натижасида бу сўзларни кўриш мумкин бўлди. 

Маълум бўлишича, Исроилнинг биринчи Қишлоқ хўжалиги вазири Ахарон Зицлинг яҳудийларнинг араб аёлларини зўрлаганини кечириши мумкинлигини айтган. “Рамлада жинсий тажовузлар содир бўлди деб тасаввур қилайлик. Тажовузларни кечиришим мумкин, бироқ бошқаларини кечирмайман”, – деган у. 

Ҳужжатларда Исроилнинг илк бош вазири Давид Бен-Гурион “Қишлоқларнинг буткул йўқ қилинишига қаршиман” дегани акс этган. Бироқ унинг тўлиқ гапи қуйидагича экани маълум бўлди: “Қишлоқларнинг буткул йўқ қилинишига қаршиман. Бироқ катта хавф туғдирган ва катта хавф туғдирадиган жойлар бор, уларни йўқ қилишимиз керак”

Шунингдек, ҳужжатлардан аниқланишича, Исроил етакчилари Қуддус, Яффа ва Хайфа шаҳарларида яҳудий аскарлари билан бир қаторда оддий яҳудийларнинг ҳам уруш жиноятларига аралашганидан ҳайрон бўлган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳасан Басрий: Нечун йиғламайсиз?

94 12:00 20.05.2022

Бу йил янада  кўпроқ ўзбекистонлик ҳажга боради

395 11:25 20.05.2022

Time журнали “Йил одами”ни эълон қилди

455 11:00 20.05.2022

Мисрлик талаба қиз илк марта Қуръонни тўлиқ ҳолда қайта ёзди

225 10:35 20.05.2022

Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

737 10:05 20.05.2022

Бир миллиондан зиёд қочқин Украинага қайтди

141 09:40 20.05.2022
« Орқага