Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроилда аббосийлар давридан қолган тухум топилди. Уни синдириб қўйишди

2219

Исроиллик археологлар Явне шаҳрида олиб борган қазишмалар чоғида аббосийлар давридан қолган тухумга дуч келишди. “Евроньюс”нинг хабар беришича, тухум ахлат чуқуридан топилган.

«Жуда ҳайрон бўлдик. Вақти-вақти билан тухум пўчоқларини топамиз, лекин бутун тухумнинг топилиши фавқулодда ҳодиса бўлди», – дейди қазишмаларга раҳбарлик қилган Алла Нагорски. 

Товуқ тухуми асрлар давомида бус-бутун сақланган, бироқ уни лабораторияда синдириб қўйишган. Маълум бўлишича, тухумнинг ичида озроқ сариғи қолган, олимлар буни ДНК тадқиқоти ўтказиш учун имконият деб ҳисобламоқда. 

«Балки тухумнинг ичини текшириб кўриш учун уни барибир синдиришимизга тўғри келган бўларди», – дея ҳамкасбларини юпатди Нагорски. 

Қазишмалар чоғида чироқ ва суякдан ясалган учта қўғирчоқ ҳам топилган. Нагорскининг айтишича, топилган чироқ аббосийлар даврига хосдир, шу сабабли тухум ҳам аббосийлар давридан қолган деб ҳисобланяпти. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фаластин бош вазири Исроилни истилони тўхтатишга чақирди

348 09:00 15.06.2021

«Исроилнинг янги бош вазири аввалгисидан ҳам ёмонроқ»

1149 10:14 14.06.2021

Исроилда Нетаньяҳунинг даври тугади

1055 06:05 14.06.2021

Исроил разведкасининг собиқ раҳбари эронлик олимларни ўлдириш билан таҳдид қилди

1275 17:00 12.06.2021

Ғазолик 1 миллион бола кўмакка муҳтож

202 11:20 12.06.2021

Фаластин «Ақсонинг ҳимоячиси»га кўз тикмоқда

1776 09:35 12.06.2021
« Орқага