Фаластинликларга қарши провокацион ҳаракатлари билан танилган исроиллик ўта ўнгчи депутат Итамар Бен-Гвир Исроил полицияси ҳамроҳлигида босиб олинган Шарқий Қуддусдаги исломий зиёратгоҳ – ал-Ақсо масжиди ҳудудига кириб келди.
Онадўли ахборот агентлигига интервью берган гувоҳлар Бен-Гвир масжид ҳудудига ғарбий дарвоза орқали кирганини маълум қилди.
Қолаверса, ўнлаб ақидапараст яҳудийлар яна Ислом зиёратгоҳига қарши фитна уюштиришди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ал-Ақсо масжиди эшиги олдида кутиб турган Исроил полицияси мусулмонларни зиёратгоҳга киритмаган.
Қайд этилишича, Исроил полицияси пешин намозидан олдин мусулмонларнинг масжидга кириши тақиқлангани ҳақида ҳеч қандай баёнот бермаган.
Қуддусдаги ал-Ақсо масжиди мусулмонларнинг биринчи қибласи ҳисобланади.
1994 йил 26 октабрда Исроил ва Иордания ўртасида имзоланган тинчлик шартномасига кўра, ал-Ақсо масжиди Иорданиянинг Авқоф, Ислом ва Муқаддас жойлар вазирлиги таркибига кирувчи Қуддус исломий жамғармалари ҳомийлигидадир.
Бироқ, 2003 йилдан бери яҳудийлар Исроилнинг бир томонлама қарорисиз, полиция ҳамроҳлигида зиёратгоҳга кириб келган.