Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Исроиллик учувчини топиш учун эронлик генерал олиб қочилган” – ОАВ

1417

Исроил разведка хизмати – МОССАД 1986 йилдаги операция чоғидай йўқолиб қолган Рон Арад исмли учувчини топиш учун Суриядан эронлик бир генерални олиб қочгани айтилмоқда. Бу ҳақда “Евроньюс” араб нашрларига таянган ҳолда хабар тарқатди. 

Хабарда айтилишича, эронлик генерал сўроқ қилинганидан кейин қўйиб юборилган. Бироқ генерал айнан қачон олиб қочилгани ҳақида маълумот берилмади. 

Исроил бош вазири Нафтали Беннет ҳафта аввалида Арадни топиш учун МОССАД кенг қамровли операция бошлаганини эълон қилган, бироқ тафсилотларга тўхталмаган эди. Иддаоларга қараганда, Исроил разведкаси Ливаннинг Наби Чит қишлоғида кўмилган бир жасаднинг Рон Ародга тегишли эканлигини аниқлаш учун қабрни очиб, ДНК намунаси олган. 

Исроил матбуотида эса Нафтали Беннет ўзининг сиёсий манфаатлари учун махфий операцияни фош қилди деган танқидлар янграмоқда. 

Рон Арад 1986 йилда Ливаннинг жанубида амалга оширилган операция асносида ҳаво ҳужумига учраган ва самолётдан сакрашга мажбур бўлган эди. Маълумотларга кўра, у Эронга олиб борилган, кейин яна Ливанга қайтарилган. Учувчи аввалига расм ва мактублар билан алоқада бўлиб турган, 1988 йилнинг майида алоқа узилиб қолган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Халқаро суд Арманистоннинг Озарбайжонга қарши даъвосини рад этди

34 11:30 08.12.2021

Жамол Қошиқчини ўлдиришда гумонланувчи Парижда ҳибсга олинди - ОАВ

192 10:46 08.12.2021

Бухоро: қадимий мадрасага гўзаллик салони рекламаси ўрнатилган

282 10:12 08.12.2021

Афғонистон: ўрмонларни ҳимоя қилиш учун ҳарбий бўлинма тузилди

169 09:39 08.12.2021

БААда дам олиш кунлари ўзгаради

682 09:15 08.12.2021

Минглаб фуқародан асоссиз айбловлар олиб ташланди, юзлаб фуқаро оқланди

409 08:08 08.12.2021
« Орқага