Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроилнинг Африка Иттифоқида кузатувчи мақомини олгани қораланди

887

Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати Африка Иттифоқининг ташкилотда Исроилга кузатувчи давлат мақоми бериш ҳақидаги қарорани қоралаб, Африка давлатларини “босқинчи билан алоқа қилмаслик”ка чақирди.

ХАМАС Африка Иттифоқининг қарорини шармандали деб баҳолади ва ташкилотнинг жорий ойда бўлиб ўтадиган саммитида бу қарорни бекор қилишга чақирди. Шунингдек, Фаластин ҳаракати Исроил билан хавфсизлик, ҳарбий, разведка, савдо ва дипломатия соҳаларида ҳамкорлик олиб боришни танқид қилди. 

“Африкада мустамлакачилик изларини бартараф этиши ҳамда қитъада озодлик ва тараққиёт учун асосни шакллантириши керак бўлган ташкилот апартеид сиёсатини олиб борадиган давлат билан алоқа қилиш орқали ўз номига доғ туширмаслиги зарур”, – дейилади ХАМАС баёнотида. 

Африка Иттифоқи комиссияси жорий йил 22 июлда Исроилга кузатувчи давлат мақомини беришга қарор қилган эди. Бу қарорга ЖАР, Намибия, Ботсвана, Миср, Жазоир, Комор ороллари, Тунис, Жибути, Мавритания ва Ливия қарши чиқди.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроил қамоқхоналарда ҳалок бўлган фаластинликларнинг жасадларини бермаяпти

210 15:05 24.05.2022

АҚШ: Нью-Жерсида кўчага «Фаластин йўли» номи берилди

268 15:00 19.05.2022

Нақба - Фаластин халқининг мажбурий кўчирилиши тимсоли

178 16:50 16.05.2022

Фаластинда Ал-Жазира мухбири отиб ўлдирилди

660 15:14 11.05.2022

Ҳожи Ғассон Юнус – Ақсонинг «Абу Ҳурайра»си

546 16:20 09.05.2022

Путин Лавровнинг сўзлари учун Исроилдан узр сўради

2695 14:30 06.05.2022
« Орқага