Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроилнинг араб давлатлари билан алоқалари яхшиланишига АҚШ ёрдам беради

355

АҚШ Исроилга араб ва мусулмон мамлакатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаши ва кенгайтириши учун ёрдам беради. Америка президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг офисидан тарқатилган баёнотда ана шундай дейилган. 

Салливан сешанба куни Исроил Ташқи ишлар вазири Яир Лапид билан учрашди. Бу келгусида Исроил бош вазири лавозимини эгаллайдиган Лапиднинг АҚШга илк сафаридир. 

“Улар Исроилнинг Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн ва Марокаш билан муносабатларини ривожлантиришни муҳокама қилишди. Улар Исроилнинг араб ва мусулмон мамлакатлар билан тинчлик алоқаларини мусткаҳкамлаши ва кенгайтириши устида АҚШ ва Исроилнинг яқин ҳамкорлигини давом эттиришга келишиб олишди”, – дейилади баёнотда. 

Бугун Яир Лапид БАА Ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ ибн Зайд билан учрашади, учрашувда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ҳам қатнашади. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг аввалги президенти Дональд Трамп даврида Исроил ҳукумати БАА, Баҳрайн, Марокаш ва Судан билан дипломатик алоқалар ўрнатди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Мен ажратган пулларни «ҳазм» қила олишмади» — Шавкат Мирзиёев

138 14:05 16.10.2021

Москва Марказий Осиёга АҚШ қўшинлари жойлаштирилишига қарши

250 13:05 16.10.2021

Ўзбекистон aфғонистонликларга таъзия билдирди

184 12:05 16.10.2021

Шавкат Мирзиёев мигрантларга солиқ солиш таклифига фикр билдирди

1046 11:11 16.10.2021

Қандаҳордаги теракт қурбонлари сони ортди

309 10:33 16.10.2021

Россия Ўзбекистонда рус мактаблари очмоқчи

413 09:06 16.10.2021
« Орқага