Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроилнинг Эронга оид яширин маълумотлари тарқалиб кетди

3646

Исроил Мудофаа вазири Бенни Гантз Эрон билан боғлиқ хавфсизлик ва ҳарбий фаолиятга оид оммавий ахборот воситаларига сиздирилган маълумотларни текширишни буюрди.

Мудофаа бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғига маълумотлар Исроилнинг КАН жамоат телеканалида пайдо бўлгани сабаб бўлган.

Гантз тегишли органларга хавфсизлик хизматлари томонидан ўтказилган ёпиқ музокараларга оид сўнгги маълумотларнинг сизиб чиқишини текширишни топширди. 

Қайд этилишича, бу каби ошкора маълумотлар Исроилнинг Эронга қарши курашдаги махфий сиёсатига путур етказган. 

Хусусан, гап Исроил ташқи разведка хизмати Моссад ва Исроил ҳарбий разведкаси ўртасидаги келишмовчиликлар, Эрон металлургия заводига киберҳужум, Ироқда учувчисиз аппаратларини (дронларни) тутиб олиш ва Исроил бош штаб бошлиғи Авив Кочавининг Мисрга ташрифи ҳақида бормоқда.

Умуман олганда, Исроил форсларнинг Сурия ва Эрондаги объектларини таъқиб этмаслиги ва Эроннинг минтақадаги таъсирини камайтиришга қаратилган бошқа ҳаракатларни амалга оширмаслиги айтилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

82 01:25 19.08.2022

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

219 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

267 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

209 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

326 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

291 18:58 18.08.2022
« Орқага