Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроилнинг жосус дастуридан ҳукуматлар ноқонуний фойдаланган бўлиши мумкин

1337

The Guardian нашрининг ёзишича, Исроилнинг NSO Group компанияси ишлаб чиққан жосус дастурдан глобал миқёсда ва ёмон ниятда фойдаланилган.  Ушбу дастурдан камида ўнта давлат – Озарбайжон, Баҳрайн, Қозоғистон, Мексика, Марокаш, Руанда, Саудия Арабистони, Венгрия, Ҳиндистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари фойдаланган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Жосус дастур журналистлар, адвокатлар, дин арбоблари, тадбиркорлар ва сиёсатчиларни кузатиш учун ишлатилган. Pegasus Project номли лойиҳа доирасида дунё бўйича 50 мингдан зиёд телефон кузатувга олинган. Жосус дастур телефоннинг микрофони, камераси, хабарлари, сўзлашув қайдларига боғланишга имкон берган. The Guardian телефони кузатилган кишиларнинг рўйхати яқин кунларда эълон қилинишини билдирди.

Руанда, Марокаш, Ҳиндистон ва Венгрия жосус дастур ҳақидаги иддаоларни рад этди. Озарбайжон, Баҳрайн, Қозоғистон, Саудия Арабистони, Мексика ва БАА ҳукуматлари эса The Guardian нашрининг сўровига жавоб қайтармаган.

Айни пайтда NSO Group ҳам айбловларни рад этиб, давлатлар ёки хавфсизлик кучларига террорчилик ва оғир жиноятларга қарши курашишларига ёрдамлашиш учун уларга технологик воситалар етказиб бериганини айтмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шайх Жарроҳ маҳалласи бўйича суд қарори яна кечиктирилди

222 12:40 03.08.2021

Танкер ҳужуми: Эрон АҚШ ва Исроилга қатъий жавоб беришни ваъда қилди

1122 10:10 03.08.2021

Эрон Исроил кемасига ҳужум қилишда айбланяпти

437 09:40 02.08.2021

Исроил салкам икки миллион долларлик вакцинани йўқ қилди

2693 17:55 01.08.2021

Исроил аскарлари билан тўқнашувда юзлаб фаластинлик яраланди

449 11:40 31.07.2021

Исроил аскарлари яралаган 12 яшар фаластинлик вафот этди

542 16:25 30.07.2021
« Орқага