Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроилнинг тихирлиги Яқин Шарққа тинчлик олиб келмайди

737

Исроил бош вазири Нафтали Беннет сешанба кунги баёнотида Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос билан учрашиш нияти йўқлигини айтиб, Фаластиннинг мустақил бўлиши ҳақидаги фикр нотўғри эканлигини таъкидлади. 

“Гаагадаги судда Исроил Мудофаа армияси аскарларига қарши ҳарбий айбловларни илгари сураётган ва айни пайтда террорчиларга нафақа тўлайдиган киши билан учрашишни мантиқсизлик деб ўйлайман. У (Аббос) билан учрашишда маъни кўрмаяпман”, – деди бош вазир. 

Шунингдек, у мустақил Фаластин давлатининг тузилишига қатъий қарши эканлигини таъкидлади. Беннет Исроил ва Фаластин ўртасида тинчлик музокараларига тўхталар экан, айни пайтда бу масала долзарб эмаслигини айтди. 

Аслида БМТнинг 1947 йилнинг ноябрида қабул қилинган Фаластинни бўлиш ҳақидаги резолюциясида араблар ва яҳудийлар учун алоҳида давлатлар тузиш тавсия қилинган эди. “Икки халқ учун икки давлат” тамойилини халқаро ҳамжамият ҳам қўллаб-қувватлайди, бироқ бу Исроил учун манфаатли бўлмаслиги аниқ. Агар Фаластин тўлақонли мустақил бўлса, Исроил унинг ҳудудларини назорат қилиш имкониятидан маҳрум бўлади ва босиб олинган ҳудудларни қайтаришига тўғри келади. Энг муҳими, Фаластин ҳам Қуддус учун кураш бошлайди. 
БМТда Фаластинни бўлиш ҳақидаги резолюция қабул қилинганида Қуддус халқаро ҳамжамият томонидан бошқарилиши айтилган эди. Бироқ Исроил 1949 йилда Қуддусни ўз пойтахти деб эълон қилди, Фаластин эса шаҳарнинг шарқий қисмини ўзининг пойтахти сифатида кўради. 

Фаластин билан тинчлик музокараларнинг тўхтаб қолишига сабаблардан бири ҳам Исроилнинг БМТ резолюцияларини тан олмаслиги билан боғлиқ.  Хусусан, Исроил халқаро қонунларга зид равишда босиб олинган Фаластин ҳудудларида яҳудийлар учун турар жойлар қуришни ҳали ҳам давом эттирмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сурия Исроилни ҳукумат аъзосини ўлдиришда айбламоқда

80 08:05 17.10.2021

Жазоир Исроил қўллаб-қувватлаган айирмачилар гуруҳини қўлга олди

391 08:05 15.10.2021

Исроилнинг араб давлатлари билан алоқалари яхшиланишига АҚШ ёрдам беради

362 13:35 13.10.2021

Баҳсдан қачон тўхтайсиз?!

1250 13:28 11.10.2021

“Исроиллик учувчини топиш учун эронлик генерал олиб қочилган” – ОАВ

1154 11:05 06.10.2021

Фаластинликларнинг қанча уйи бузиб ташлангани маълум қилинди

317 11:13 05.10.2021
« Орқага