Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Истанбул. Бош консуллигимиз фуқароларимизни огоҳлантирмоқда

13398

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консуллиги фуқароларни фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирди. 

“Сўнгги вақтларда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида авиа-парвозлар сони ортганлигига қарамай, Россия-Украина муносабатлари кескинлашгани, Туркияга сайёҳлар оқимини ошганлиги сабабли авиа-чипта нархларининг кўтарилиши кузатилмоқда”, дейилади Бош консулликнинг расмий телеграм каналидаги хабарда.  

Айтилишича, айрим нопок кимсалар юқоридаги вазиятдан фойдаланиб, ижтимоий тармоқлар орқали чартер рейслар ташкил этилаётгани ҳақида эълон тарқатишяпти ва арзон нархда чипта борлигини айтиб, фирибгарлик йўли билан одамларнинг пулларини ўзлаштиришга интилмоқда.

“Турли хилдаги Telegram, Watsap, Instagramдаги рекламаларга ишониб, сохта билетлар сотиб олаётган фуқаролар кўплаб учраб турганлигини билдириб ўтамиз.   

Бош консулхона сизлардан бу каби алдовларга учмасликни, авиачипталарни Ўзбекистон ва Туркия ҳаво йўлларининг офислари, уларнинг расмий интернет сайтлари ёки бошқа қонуний рўйхатдан ўтган фирмалар орқали сотиб олишни тавсия этади.  

Шунингдек, ноқонуний хатти-ҳаракатлар олиб бораётган шахслар тўғрисида Бош консулхонага маълумот бериш орқали бошқа ватандошларимизнинг ҳам фирибгарлик қурбони бўлишидан сақлашга ўз ҳиссангизни қўшинг!   

Алдов ва фирибгарликни ўзига касб қилиб олган фуқароларга тез орада қонун олдида жавоб бериш муқаррар эканлигини эслатиб ўтамиз.   

Зеро халқимизда “Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади”, “Бировнинг ҳақи бошқа бировга буюрмайди” деган нақллар бежиз айтилмаган” дейилади хабарда.

Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Бош консулхонаси биринчи котиби Шерзод Абдуназаровга мурожаат қилдик:

“Охирги пайтда бунақа шикоятлар кўпайиб кетди. Кечанинг ўзида икки нафар юртдошимиз алданиб қолганини айтиб ёрдам сўради. Сал аввалроқ бир ҳомиладор аёлни бир фирибгар алдаб кетибди. Уни топиб, қилган ишига изоҳ сўрадик. “Пулини қайтариб бераман”, деб пайсалга солиб юрибди. У аёлга бошқа томондан ёрдам бердик. Ҳозир маҳаллий полисга мурожаат қилдик. Қолаверса, бу бўйича расмий нота ҳам тайёрламоқдамиз”, дея жавоб қайтади у.

Дарҳақиқат, озгина ҳушёр ва огоҳ бўлмасангиз, фирибгар ва ҳаромдан ҳазар қилмайдиганларнинг тегирмони тўхтамайди. Умид қиламизки, нопок кимсаларга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари тегишли чора кўради.

Аҳмад Али

Azon.uz мухбири

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

472 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

783 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

184 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

275 21:00 01.07.2022

Хотира

297 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

251 20:00 01.07.2022
« Орқага