Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Истанбулда ўзбек талабалари иштирокида маърифий тадбир – «Мовароуннаҳр – 2022»

1449

(фоторепортаж)

Мустақил Ўзбекистон ва Туркия давлати ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига ўттиз йил тўлди. Ана шу муносабат билан, куни кеча Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Туркия вакиллиги, Ўзбекистон Истанбул Бош консулхонаси, Туркиядаги ўзбекистонлик талабалар жамияти ҳамда “Okçular Vakfı” ҳамкорлигида ўзига хос меъморий характерга эга “Okçular Vakfı” (Ўқчилар вақфи) биносида илмий-амалий ва маърифий-маданий тадбир ташкил қилинди. 

Анжуманнинг илмий-маърифий қисмини Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Туркия вакили Эргаш Жумаев ўз кириш сўзлари билан очиб берди. Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Истанбул Бош консулхонаси Бош котиби Шерзод Абдуназаров ўз нутқида Ўзбекистон-Туркия дипломатик алоқаларининг 30 йиллиги мавзусига тўхталди. 

Тадбир давомида Самарқанд Давлат университети Психология ва ижтимоий муносабатлар факулmтети доценти Фазилат Кучкарова “Мирзо Улуғбекнинг дунё илмига қўшган ҳиссаси”, Истанбул университети докторанти, журналист ва кинотанқидчи Отабек Тиллаев “Навоийга қайтиш”, Turqua Group Турк дунёси Илмий тадқиқотлар бўлими бошлиғи Ваҳиде Фидан Доған “Али Қушчи – икки давлат илм чироғи” ҳамда Фатиҳ Султон Меҳмет университети докторанти Одил Ҳамид “Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодининг ўзига хос хусусиятлари”  номли мавзуларда маъруза қилдилар. Номи тилга олинган буюк олимларнинг илм-фанга қўшган ҳиссалари алоҳида эътироф этилиб, Мовароуннаҳр заминидан тарқалган маърифат зиёси кунимиз дунёсини ҳам ойдинлатиб тургани ёдга олинди. Илм-фанга беқиёс ҳисса қўшган олим-у уламоларимизнинг илмий меросини чуқур ўрганиш, мағзини чақиш, кундалик ҳаётимизга амалий татбиқ қилиш, ёшларимизни йўлини ёритиши учун дастурул амал сифатида фойдаланиш, турли лойиҳалар амалга ошириш юзасидан фикр ва мулоҳазалар алмашилди. 

Тадбирда ўзбекистонлик талаба, Истанбул университети магистранти Абдусаломова Мухлиса Аброр қизи томонидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур қаламига мансуб рубоийларга турк тилида шарҳ берилгани томошабинларда, айниқса, маҳаллий ёшларда катта таассурот қолдирди.

Тадбирнинг маънавий озуқа улашиб, самимий руҳда ташкил қилинганлиги иштирокчилар томонидан эътироф этилди. Анжуман ўз ишини “Хорижда тадқиқот олиб бораётган ватандошимиз қаламига мансуб китоб тақдимоти” рукни билан давом эттирди. Истанбул университети докторанти Гулноза Саидова, Карабук университети ўқитувчиси тилшунос Саидбек Болтабоев томонидан нашрга тайёрланган ҳамда Vadandoshlar жамоат фонди молиявий кўмаги асосида чоп этилган  “Ali Şir Nevayi Dıvanlarının Dibaceleri” (“Алишер Навоий девонларининг дебочалари”) номли китоби ҳақида анжуман иштирокчиларига батафсил маълумот тақдим қилди. Анжуманнинг мазкур илмий-маърифий қисми якунида маърузачиларга, фаол иштирокчиларга ва Ўзбекистондан ташриф буюрган меҳмонларга мазкур китоб совға қилинди.

Ўз мухбиримиз

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хожа Аҳрори Валий, Али Қушчи, Амир Темурларнинг Истанбулга қандай алоқаси бор?

2948 14:14 29.05.2023

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

1663 22:17 28.05.2023

Туркияда президентлик сайлови қизғин давом этмоқда

1899 15:03 28.05.2023

Туркияда сайлов. Эртага ким ғалаба қозонади, Эрдоғанми ё Қиличдорўғли?

4850 18:45 27.05.2023

Дорга осилган бош вазир: У – мусулмонларнинг эркини қайтариб берганди

12762 16:49 27.05.2023

Москвада нималар бўлди: Тўқаевнинг “ур тўқмоғи”, Пашинян ҳалиям норози...

2801 11:35 27.05.2023
« Орқага