Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Истанбулдаги Ўзбекистон Бош консулхонаси фуқароларни огоҳлантирди

742

Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонасининг билдиришича, мурожаат қилаётган фуқаролар орасида Туркияга сайёҳ бўлиб келиб, маълум бир муддатдан сўнг Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлганлар орасида COVID-19 тестлари натижалари мусбат чиқаётганлар сони кескин ошиб бормоқда.

Шу муносабат билан Бош консулхона Туркияга келишни режалаштирган  фуқароларга қуйидагиларни маълум қилди:

  • Туркиянинг тегишли вазирлик ва идоралари баённомаларига кўра, COVID-19 касаллигидан суғурталанган чет эл фуқаролари тиббиёт муассасаларида бепул даволаниш имкониятига эга бўлади. Ушбу вируснинг енгил шакли билан касалланган сайёҳлар 10-14 кун давомида меҳмонхоналарнинг махсус хоналарида сақланади ва харажатлар суғурта ҳисобига қопланади.
  • Суғуртага эга бўлмаган сайёҳлар меҳмонхонада турар жой учун тўловни ўз хисобларидан коплайди ёки ҳудудлардаги махсус бепул карантин маркази (асосан талабалар ётоқхоналари)га юборилади (мисол учун, Истанбул шаҳрида Малтепа туманида жойлашган “Мимар Синан” номидаги ётоқхона карантин маркази сифатида хизмат қилади). 
  • COVID-19га чалинган сайёҳларнинг бепул карантин марказига жойлаштириш масаласи вилоят губернаторлиги томонидан белгиланади. Ўз ўрнида, Туркиянинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, янги ўқув мавсуми бошланишига тайёргарлик муносабати билан яқин даврда ушбу марказлар ёпилиши кутиляпти.
  • COVID-19га чалинган шахслар 10-14 кундан сўнг ПЗР тестини қайта топширишлари ва тест натижаси “манфий” чиққан тақдирда учиб кетишлари мумкин бўлади. Вирусни юқтирган даврдан то тўлиқ тикланишгача бўлган жараён Туркиянинг «Hayat Eve Sığar» (HES-код) дастури орқали назорат қилинади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Бош консулхона Туркияга келишни режалаштирган фуқароларга тиббий суғурта расмийлаштиришни тавсия қилди ҳамда суғурта агентларини коронавирус юқтириш ҳолатларида аниқ ҳаракатлар тартибини ўрганишга чақирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ватандошларни эҳтиёткорликка чақирди

1860 14:06 25.01.2022

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси фирибгарлардан огоҳлантирди

733 11:03 13.01.2022

Эрдоған фоизга қарши

4872 18:15 27.12.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Наполеон Истанбул ҳақида нима деган?”

2376 21:36 17.12.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Кўп қаватли уй остидаги жомеъ масжиди...”

3210 18:00 13.12.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Бир ҳовлида икки ибодатхона: масжид ва черков”

4744 19:49 11.12.2021
« Орқага