Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Италия рус газига қарамликдан қутилмоқчи 

628

Италия ва Жазоир табиий газ етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича келишув имзолади. Битим Жазоир президенти Абдулмажид Теббоун ва Италия Бош вазири Марио Драги иштирокида амалга оширилди.  

Италиянинг Eni ширкати Жазоирнинг Sonatrach  компанияси билан табиий газ етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича шартнома имзолади, деб хабар бермоқда Жазоир компанияси матбуот хизмати. 

Келишувга кўра, ТрансМед қувури орқали газ қуйиш ҳажми оширилади.

Италия энергия мажмуасини диверсификация қилишга ҳаракат қилади. Бу ҳақда имзолаш маросимида бош вазир Драги билдирди. Драги Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиёти бошланганидан кейин у рус газига қарамликдан қутилиш режаларини эълон қилганини эслатди. “Бугунги келишув ана шу стратегик мақсадга муҳим жавоб бўлиб, ўйлайлайманки, бошқалар ҳам амал қилади”, деди у. 

Италия ва Жазоир ўртасидаги келишув 2023-2024 йилларда йилига 9 миллиард куб метргача қўшимча етказиб беришни назарда тутади. Томонлар навбатдаги саммитни 2022-йил 18-19-июн кунлари ўтказишга келишиб олдилар.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ғарбнинг буюклари пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида...  

78 11:15 16.08.2022

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

110 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

128 10:35 16.08.2022

Франция ғазнасидан миллионлаб пул ўғирлаган 4 нафар исроиллик ҳибсга олинди

132 10:10 16.08.2022

Саудия валиаҳди қирол Салмон номидан Каъбани ювди 

293 09:45 16.08.2022

Эрон Рушдийга қилинган суиқасд бўйича баёнот берди

226 09:24 16.08.2022
« Орқага