Унда ғолиб бўлган совриндорга Умра зиёратига йўлланма берилади.
Италияда Европада илк бор ҳижобли муслима аёллар учун гўзаллик танлови ўтказилади. Италиядаги мусулмон аёллар ҳаракати асосчиси ва президенти Ассиа Белҳа томонидан “Ҳижобда малика бўл” ташаббуси илгари сурилди. “Ўрнак бўл” шиори остида ўтказилаётган мазкур танлов исломофобия оқими кучайиб бораётган бир пайтда муслима қизларнинг дуч келаётган муаммоларини ҳал қилишга қаратилган.
Мусобақа ҳижобнинг асл маъносини мустаҳкамлашга ҳам қаратилган.
Бу Италиядаги биринчи тадбир бўлиб, мамлакатда яшовчи 14 ёшдан 25 ёшгача бўлган барча қизлар ушбу қатнашишлари мумкин бўлади.
Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, ҳакамлар ҳайъати намуна бўлишга лойиқ ғолибни танлашга ҳаракат қилади.