Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Италиядаги мусулмонлар пандемиядан кейинги биринчи Рамазонни нишонламоқда

666

Пандемиядан кейин биринчи Рамазонни нишонлаётган Италиядаги мусулмонлар халқ орасида «Тикланиш ва озодлик Рамазони» деб аталадиган байрамдан завқланишмоқда.

Мамлакат бўйлаб масжидлар ва ислом марказлари намоз ва йиғилишлар уюштирмоқда, муҳтожларга озиқ-овқат ва ёрдам тарқатмоқда.

«Рўза менга бошқа одамлар ва биринчи навбатда, қийинчиликларга дуч келганлар билан кўпроқ мулоқот қилишимга ёрдам беради», — дейди Милан яқинидаги Брешия университетида ишлайдиган Мониа Али.

«Коронавирус тўлиқ йўқолмаган ва биз ҳали ҳам эҳтиёт бўлишимиз керак бўлса ҳам, бу йил сиз ушбу ойнинг асл маъносини, яъни бирдамлик ва ҳамжиҳатликни ҳис қилишингиз мумкин», деди Раиса Лабаран, Брешиядаги Ислом марказининг ходими.

Италия Ташқи ишлар вазирлиги мусулмонларни Рамазон ойи кириб келиши билан табриклаб, «Италия ва бутун дунёдаги бутун мусулмон жамоатчилигига осойишталик ва тинчлик тилакларини» йўллади.

Мамлакат бўйлаб кўплаб шаҳар кенгашлари ва Рим-католик епископлари ҳам маҳаллий мусулмон жамоаларини Рамазон билан табриклади.

Озиқ-овқатларни тарқатиш шаҳар масжидида ташкил этилган ва ҳар кеча Рамазон ойида у католик ва мусулмон кўнгиллилар томонидан амалга оширилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ғарбнинг буюклари пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида...  

65 11:15 16.08.2022

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

104 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

128 10:35 16.08.2022

Франция ғазнасидан миллионлаб пул ўғирлаган 4 нафар исроиллик ҳибсга олинди

130 10:10 16.08.2022

Саудия валиаҳди қирол Салмон номидан Каъбани ювди 

284 09:45 16.08.2022

Эрон Рушдийга қилинган суиқасд бўйича баёнот берди

225 09:24 16.08.2022
« Орқага