Иван Алексеевич Бунин (1870 йил, Воронеж, Россия империяси - 1953 йил 8 ноябр, Париж, Франция) - рус ёзувчиси, шоир ва таржимон, 1933 йилда адабиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори.
Буюк рус ёзувчиси православ насроний бўлган. Аммо шу билан бирга, у маърифатли шахс сифатида Ислом динининг дунё маданиятига улкан таъсирини инкор этмаган.
Ислом ёзувчининг қалби ва фикрларида тушунилиши мумкин бўлган энг чуқур из қолдирди.
Буниннинг Исломга бағишланган энг машҳур шеърий асари "Яшил байроқ" деб номланган. Унда қуйидаги масралар бор:
Қуръоннинг буйруқларини эшитмаганга,
Лаънат бўлсин ўчиб қолганга,
Ибодат ва кураш учун нафас олмаса,
Худди саҳро, Ҳижоз сингари.
Шоир ва ёзувчи Ислом ва мусулмонлар, уларнинг Китоби билан бевосита таниш бўлганлиги аён бўлади. Дарҳақиқат, Иван Алексеевич кўп вақтни Исломни ўрганишга бағишлаган ва ўзининг айтишича,"Исо Масиҳнинг ёшида" (33 ёшда) Қуръон ўқишни бошлаган.
Бу вақтда у Шарқ мамлакатларига саёҳат қилган ва мусулмонларнинг эътиқоди нақадар пок ва самимий эканига ҳайрон қолди. Унга ҳамма нарса қалбига яқиндек эди: жамоат намозлари, қўлларини дуога кўтарган камбағал одамларнинг пок эътиқоди...
Ёзувчига ўша пайтдаги мусулмонлар бошига тушган қийинчиликларни кузатиш янада аламли эди. Бу унинг асарларида ҳам ўз аксини топган.
Унинг таассуротлари ҳақида "Пайғамбар авлодлари" шеърида ўқиш мумкин. Кейинчалик ёзувчининг рафиқаси Вера Муромцева айтганидек, Истанбулда қолиш Иван Алексеевич учун ижобий ҳис-туйғулар манбаи бўлди. У бу шаҳарни чинакамига севиб қолган ва уни яхшилаб ўрганган.
Буниннинг Ислом билан боғлиқ маънавий изланишлари натижаси бутун бир шеърий цикл бўлган эди. У "Ислом" деб номланган. Унда рус шоири дин, Қуръон ва Муҳаммад алайҳиссалом ҳақида ёзган.
Ёқуб Умар тайёрлади