Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ИИВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

5171

Ижтимоий тармоқларда бугун, 1 июль куни Нукус шаҳрида айрим фуқаролар кутилмаганда кўча юришларини ташкил қилиб, Марказий деҳқон бозорида тўпланиб, намойишлар уюштиргани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати қуйидаги баёнотни берди.

“Жорий йилнинг 1 июль куни соат тахминан 15.00 лардан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида айрим фуқаролар, республикамизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни нотўғри талқин қилишлари оқибатида, кутилмаганда кўча юришларини ташкил қилиб, Нукуснинг Марказий деҳқон бозорида тўпланиб, намойишлар уюштиришган.

Мазкур ҳолат юзасидан, жамоат тартибини бузилишини олдини олиш ҳамда фуқаролар томонидан турли тартиббузарликларни содир этишларига йўл қўймаслик мақсадида, деҳқон бозори ҳудудига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг куч ва воситалари жалб этилган.

Ҳозирда жамоат тартиби тикланиб, фуқароларнинг қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўймасликлари ва барча мурожаатлари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади ИИВ баёнотида.

Фуқароларимиздан турли асоссиз ва нохолис хабарларни тарқатмасликни ҳамда ҳар хил иғво ва фитна гапларга ишонмасликларини сўраб қоламиз.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бишкекда “Қирғизистон – Ўзбекистон” бизнес-форуми бўлиб ўтади

74 13:25 03.12.2022

Украинадаги уруш: тинчлик музокаралари бошланишини кутса бўладими?

319 12:05 03.12.2022

Латвияда “Дождь” телеканали жаримага тортилди

326 11:20 03.12.2022

Украинанинг чет эллардаги дипломатик идораларига таҳдидлар бўлмоқда

230 10:30 03.12.2022

Дунё ўзгаришлар майдонига айланди

566 09:39 03.12.2022

Исроил аскари фаластинлик йигитни қатл қилди

870 09:07 03.12.2022
« Орқага