Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Жаҳон банки Афғонистонга аталган ёрдамнинг бир қисмини беришга қарор қилди

410

Жаҳон банки директорлар кенгаши Афғонистонни қўллаб-қувватлашга аталган, бироқ музлатилган маблағлардан 280 миллион долларини икки гуманитар ёрдам ташкилотига ўтказишга қарор қилди.

Жаҳон банки томонидан бошқариладиган Афғонистонни қайта тиклаш жамғармасининг 31 донори Жаҳон озиқ-овқат дастури ва БМТнинг Болалар жамғармасига маблағ ўтказилишини маъқуллаши керак. Донорлар бугун учрашиши кутилмоқда, ушбу донорларнинг энг йириги АҚШ ҳисобланади.  

Сешанба куни Жаҳон банки кенгаши Афғонистонни қайта тиклаш жамғармасининг 1,5 миллиард долларидан гуманитар ёрдам агентликларига 500 миллион долларгача маблағ ўтказиш масаласини муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказган эди.

Ҳозирда “Толибон” кўраётган чора-тадбирларга қарамай, Афғонистондаги иқтисодий вазият ўта оғирлигича қолмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти  ҳамда Жаҳон озиқ-овқат дастурининг октябрь ойи охирида чоп этилган қўшма ҳисоботига кўра, Афғонистон аҳолисининг ярмидан кўпи келгуси ойларда жиддий озиқ-овқат танқислигига дуч келиши мумкин.

“Толибон” давлат захираларининг атиги 0,1 фоизидан фойдаланиш имкониятига эга, чунки захираларнинг катта қисми Қўшма Штатлар томонидан музлатилган. “Толибон” раҳбарияти Вашингтонни Афғонистон давлат захираларига қўйилган тақиқни олиб ташлашга чақирмоқда.  Бироқ АҚШ ва бошқа Ғарб давлатлари бу масала “Толибон”нинг кейинги қадамлари қандай бўлиши билан боғлиқлигини айтмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Меҳнат муҳожирларининг Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми ошиши кутилмоқда

617 09:15 22.11.2021

Жаҳон банки Афғонистондаги фаолиятини қачон тиклашини маълум қилди

510 09:20 11.11.2021

Жаҳон банки Афғонистонга молиявий ёрдамни тўхтатди

548 15:15 26.08.2021

Ўзбекистон инвестиция жалб қилиш бўйича ҳудуд етакчиси бўлади

1108 08:05 12.07.2021

Жаҳон банки фирибгарлик қилган ўзбек компаниясига санкциялар жорий қилди

2210 22:20 30.04.2020
« Орқага