Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Жаҳоннинг 165 мамлакатида мактаблар ва олийгоҳлар ёпилди

517

ЮНЕСКО маълумотига қараганда, коронавирус хавфи туфайли дунёдаги ўқувчилар ва талабаларнинг 87 фоизи ўқишга бормаяпти. 

Ҳозирга келиб 165 мамлакатда мактаблар ва олийгоҳлар ёпилган, бу давлатларда 1,5 миллиард ўқувчи ва талаба таълим олиб келаётган эди. ЮНЕСКО бош директори Одри Азулайнинг айтишича, таълим тизимидаги бундай узилиш шу пайтгача кузатилмаган эди. Оқибатда таълим муассасалари масофавий таълим усулига ўтишига тўғри келди. 

Юзага келган ҳолатга жавобан ЮНЕСКО Таълим масалалари бўйича глобал коалицияга асос солди. Бу ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар, жамғармалар, таълим муассасалари, бизнес ва медиакомпаниялар вакилларидан иборат бирлашма бўлиб, фавқулодда ҳолатда ахборот алмашиш ва ечим топишни мақсад қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Яҳудийларни фашистларга топширган... яҳудийлар

6235 22:55 10.06.2021

Ҳатто оз миқдордаги алкогол ҳам саратонга сабаб бўлади

595 10:15 17.11.2020

Коронавирус пандемиясида янги “рекорд” қайд этилди

1501 19:20 09.10.2020

Жаҳон туризми жуда катта зарар кўриши мумкин

578 15:49 02.07.2020

Беларус Россиядан нефтни жаҳон нархида сотиб олади

907 19:40 10.02.2020
« Орқага