Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Жамоат транспорти аёллар учун қулай ва бехатарми?

794

Шу кунларда юртимизда аёлларга нисбатан зўравонликни олдини олиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Аммо бу борада Транспорт вазирлигининг роли қай даражада? Жамоат транспортларида аёллар хавфсиз ва бехатар кетишлари учун нималар қилинмоқда?

Жумладан поездларда бир вагонда эркак ва аёлларнинг аралашиб кетиши, айниқса узоқ масофага кетадиган поездларда жуда ноқулай. Чунки бундай поездларда ҳамма ётиб кетади. Энди тасаввур қилиб кўринг бир вагонда эркак ва аёллар аралаш ҳолда кетмоқда. Ўзбек қиз-аёллари ўз уйида акасининг ёнида ҳам оёғини узатиб ётишга уялади. Энди поездда бегона эркаклар олдида қандай қилиб ётиб кетиши мумкин. Бу бизнинг қадриятларимизга мутлақо тўғри келмайдиган ҳолат. Айниқса поезднинг тўрт кишилик купеларида бир қиз ва уч нафар ўғил бола жойлашиб қолса-чи?! Йигитлар қизга тегажоғлик қилмайди деб ким кафолат беради? Биз аёлларга нисбатан зўравонликларни олдини олиш керак, деб бонг урамиз-у, аммо юқоридаги ҳолатларни инобатга олмаяпмиз. 

Автобус ва метроларда ҳам аёлларимиз учун алоҳида жойлар мавжуд эмас. Дунёнинг ривожланган давлатларида бу тажриба амалда қўлланилиб, аёллар учун алоҳида вагонлар, жамоат транспортлари ва йўналишсиз пушти ранг таксилар жорий этилмоқда. Бизда бу борада қандай ишлар амалга оширилмоқда? 

Бунга Транспорт вазирлиги юридик бошқарма бошлиғи Сардор Гафаров шундай жавоб берди: "Бу жуда долзарб масала, бу борада ўйланмоқда. Аввало буни бартараф этиш учун жамоат транспортларида тиқилинчларни олдини олиш лозим, бунинг учун эса жамоат транспортларини кўпайтириш керак. Сиз айтаётган масала дунё тажрибасида бор. Тўғри бу тажрибани барча транспорт воситаларида жорий этиб бўлмаслиги мумкин, аммо буни чуқур ўйлаб кўриш керак. Масалан, автобусда жорий этилиши қийин бўлса керак, лекин буни устида яна ўйланади ва кўрилади. Уларни бошқа вагонга ўтказа олмасак ҳам, жамоат транспортларида назоратни жорий қилиш керак. Бу албатта кўриб чиқилади".

Шунингдек, Транспорт вазирлиги мутахассислари бу масала юзасидан ўрганишлар олиб борилаётганлиги, ҳатто поездлар учун сотилаётган чипталарни ҳам имкон қадар ёнма-ён бўлган жойларга йўловчилар жинсига ва ёшига қараб сотаётганини таъкидлаб ўтди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

64 21:50 24.05.2022

«Казбек. Осиё арслони»: хоинлар суҳбати

288 21:10 24.05.2022

«Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сирлари соҳиби: Ҳузайфа ибн Ямон хулафои рошидин билан бирга 

130 20:40 24.05.2022

Динимни ўрганаман: Қуръон хатми учун пул олиш жоизми?

520 20:05 24.05.2022

Қонундан "диний либос" тушунчаси буткул олиб ташланмоқда

447 19:40 24.05.2022

Ахлоқус солиҳийн: Дунёнинг ҳақирлиги зуҳдни тақозо этади

135 19:05 24.05.2022
« Орқага