Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Жамол Қошиқчини ўлдиришда гумонланувчи Парижда ҳибсга олинди - ОАВ

809

Франция пойтахти Парижда саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишига алоқадорликда гумон қилинган шахс қўлга олинди.

Франция ОАВларининг мамлакат суд тизимидаги номи ошкор этилмаган манбаларига таяниб хабар беришича, 33 ёшли Холид Ал-Утайбий Шарль де Голль аэропортида чегара полицияси томонидан ҳибсга олинган.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, эркак Риёзга учаётган самолётга ўтирган вақтида қўлга олинган.

Washington Post билан фаол ҳамкорлик қилган журналист 2018 йил октябрь ойи бошида Саудия Арабистонининг Истанбулдаги Бош консуллиги ҳудудида ўлдирилган эди. 

Тергов натижаларига кўра, Туркия Бош прокуратураси журналист режалаштирилган қотиллик қурбони бўлган деган хулосага келган.

Кошиқчи дипломатик ваколатхона биносига киргандан сўнг дарҳол бўғиб ўлдирилган.

Қотилликдан сўнг унинг жасади қисмларга бўлинган ва йўқ қилинган.

Туркия Истанбулдаги Қошиқчи иши бўйича суд жараёнини ташкил этиш тарафдори ва Риёзни журналистнинг ўлдирилишига алоқадор шахсларни экстрадиция қилишга чақирган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

БАА ва Нидерландия компаниялари Ўзбекистонда қуёш фотоэлектр станциялари қуради

40 09:18 20.01.2022

Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Козак минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди

155 08:25 20.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: рибавий маҳсулотларда икки томондан қабз қилиш

369 22:05 19.01.2022

Вулқонлар отилиши иқлимга қандай таъсир қилади?

401 21:05 19.01.2022

Динимни ўрганаман: Тилла ва кумуш тақинчоқлардан закот бериш ҳақида

292 20:05 19.01.2022

Индонезия пойтахти чўкиб кетмоқда, қутқаришнинг иложи борми?

1144 19:05 19.01.2022
« Орқага