Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Жамшид Ходжаев: «Ўзбекистонда йиллик автомобиль  ишлаб чиқариш ҳажми 500 мингга етказилади»

611

Самарқанд саммити доирасида Ўзбекистон-Венгрия бизнес форуми бўлиб ўтмоқда.

Тадбир доирасида ўзбекистонлик тадбиркорлар Венгрия ташқи савдо ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто бошчилигидаги 60 дан ортиқ венгер компаниялари вакиллари билан «B2B» ва «G2B» шаклидаги музокараларни ўтказишди. 

Форумда нутқ сўзлаган Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазири вазири Жамшид Ходжаев автомобилларнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини оширилиши режа қилинганини айтди.

"Ўзбекистон Марказий Осиёда маҳаллийлаштириш даражасини 60 фоиздан ошириб, тўлиқ ишлаб чиқариш жараёни ташкил қила олган ягона енгил автомобиллар ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.

Бугунги кунда автомобиль ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми йилига 300 мингтадан ошди. Сўнгги йилларда юзлаб корхоналарда автомобиль компонентларини ўзимизда ишлаб чиқаришга эришдик. Шу билан бирга, йилига қиймати 2 млрд. доллардан ортиқ компонентларни импорт қилмоқдамиз.

Автомобилларнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини 500 мингтага етказишни устувор вазифа қилиб олганмиз. Шу боис, эхтиёт ва бутловчи қисмларига талаб ортиб боради. Бу эса ўз ўрнида – Венгриялик ҳамкорлар билан биргаликда янги ишлаб чиқаришларни барпо этиш учун асос бўлади", — дейди у.

Ходжаев, шунингдек, Ўзбекистоннинг барча соҳаларини қамраб олган кенг кўламли ислоҳотлар дастури ҳақида тадбир қатнашчиларига маълумот берди.

Шу жумладан, венгриялик ҳамкорларнинг тажрибаси ва илғор технологияларини Ўзбекистонга тадбиқ этиш мумкин бўлган бир қатор йўналишларга қисқача тўхталиб ўтди.

Улардан бири биз аввал хабар берган автомобиль саноати билан боғлиқ бўлса, қолганлари қуёш, шамол ва сув каби қайта тикланувчи манбаларидан фойдаланиш, минерал ресурслардан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, авиация соҳасини ривожлантириш, фармацевтика бозорида қатор лойиҳаларни амалга оширишга қаратилди.

Маълумот ўрнида, икки томонлама музокаралар натижасида инвестициявий ва савдо келишувлари имзоланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нега Қрим Украинага қайтарилиши керак?

460 10:05 26.03.2023

«Толибон» делегацияси Тожикистонга илк бор ташриф буюрди  

900 20:40 25.03.2023

Тунисликлар Рамазонни оғир шароитда ўтказмоқда

892 20:05 25.03.2023

АҚШ Эрон билан зиддиятга интилмаяпти – Байден   

562 19:45 25.03.2023

АҚШ Конгрессида Хитойнинг уйғурларга босими муҳокама қилинди. Унда ўзбек аёл ҳам сўзга чиқди

1353 19:15 25.03.2023

CCВ: Юртимизда саратонни 99 фоизгача даволовчи препарат яратилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга зид

540 18:40 25.03.2023
« Орқага