Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Жаннатий ўн саҳоба: Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу (58-қисм)

1474

ФОРС ФАТҲИ ЛАШКАРБОШИСИ

(Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу) Абу Исҳоқ Саъд ибн Абу Ваққос Молик ибн Ухайб Зуҳрий розияллоҳу анҳу атоқли саҳобалардан, тириклигида жаннатийлик башорати берилган ўн саҳобанинг бири. Саъд Қурайш қабиласидан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оналари каби Бани Зуҳра уруғидан эди.

Унинг насаби олтинчи силсилада (Ҳакамда) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сулолалари билан бирлашади. Саъд милодий 601 йили туғилган. Маккаликлардан олтинчиси ё еттинчиси бўлиб Исломга кирди ва кўп ўтмай Ясрибга (Мадинага) кўчди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам иштирокларидаги барча юришларда қатнашди, у зотга қўриқчилик қилди. Исломда биринчи бўлиб душманга қарши ўқ узди ва биринчи бўлиб душманни ер тишлатди. Саъднинг мерганлиги тилларда достон бўлган эди. Лашкарбоши сифатида Форс ўлкасини фатҳ этди. Қодисияда ҳижрий ўн бешинчи йили форсларнинг лашкарбошиси Рустамни ўлдирди. Мадоинга ҳужум уюштириб, подшоҳ Хисрав хазиналарини қўлга киритди. Куфа шаҳрини барпо этган ҳам Саъд ибн Абу Ваққосдир. Ҳазрат Усмон вафотларидан сўнг раҳбарликка даъвогарлик қилмай, барча ишлардан четланди. Мадина яқинидаги Ақиқ деган жойда истиқоматда бўлиб, ҳижрий 55 (милодий 676) йили вафот этди. Расули акрамдан 270 та ҳадис ривоят қилди. Жаннатийлик башорати берилганлардан энг охири вафот этган Саъд бўлди. Васиятига биноан Бадрда кийган ва эллик беш йилдан бери асраб келган кийимида кафанланди. Қабри Бақиъ қаб ристонида.

МАЪНАВИЙ АЗОБ

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу Исломга биринчилардан бўлиб кирганлардан ҳисобланади. Маълумки, ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг даъвати билан ўша пайтда Қурайшнинг шарафли ва мўътабар кишиларидан бўлган ва жаннатга киришлари башорати берилган ўн кишининг беш нафари Усмон ибн Аффон, Зубайр ибн Аввом, Абдураҳмон ибн Авф, Саъд ибн Абу Ваққос ва Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳум имонга келишди. Саъд ибн Абу Ваққос ўзини учинчи бўлиб Исломга кирганман, деб ҳисоблаб юрар эдилар.

Саъд ибн Абу Ваққоснинг мусулмон бўлиши ҳам осон кечмади. Барча янги мусулмонлар каби Саъд ибн Абу Ваққос ҳам мусулмон бўлганини эълон қилиши билан дин йўлида катта синовларга дуч келдилар. Дин душманлари у кишини волидаларига қарши қайраб, она-болани уриштиришга уринганда ҳам Саъд оналарига илгаригидан кўра кўпроқ меҳр ва илтифот кўрсатавердилар. Ўша даврнинг мушриклари янги мусулмонларни азоблашнинг турли услубларини ўйлаб топишган эди. Улар Исломга янги кирган Саъд ибн Абу Ваққосни маънавий азоб билан хўрлашди. Энг азиз кишиси бўлмиш онасига қарши қайрашди. Жоҳилликдан қутула олмаган она севимли ўғлига “Динингдан қайтмасанг, сенга гапирмайман, ўзим еб-ичмайман”, деб қасам ичиши фарзанд учун энг оғир маънавий азоб. Бундан кўра, калтаклашгани ёки бошқа бирор жисмоний азоб беришгани яхшироқ бўларди.

Саъд ибн Абу Ваққос ўзларининг Исломга киришдаги аҳволини бундай баён этадилар: “Онам Исломга кирганимни эшитиши билан жанжал бош лади. Мен унга кўп яхшилик қиладиган суюкли ўғил эдим. У олдимга келиб “Эй Саъд, қандоқ бу динга кирдинг ўзи! Муҳаммад сени ота-онанг йўлидан чалғитибди! Аллоҳга қасам, ё янги динингни тарк қиласан, ёки ўлгунимча бутунлай таом емайман ҳам, ичимлик ичмайман ҳам! Менга ичинг ачишганидан юрагинг қийма-қийма бўлади! Қилган ишингдан надоматда ўлиб кетасан! Одамлар сени абадий айблаб юришади!” деди. “Онажон, бундай қилманг, мен барибир динимдан қайтмайман”, дедим”.

У Макка ёшлари орасида онасини ҳурмат қилиши билан шуҳрат қозонган, онани эҳтиром этишда Саъд намуна қилиб кўрсатилар эди. Имонга келганидан сўнг Саъд бу нозик нуқтада синовга учради, аммо у имонини ҳамма нарсадан устун қўйди. Аммо онасини олдингидай ҳурмат қилаверди. Шу воқеа туфайли Аллоҳ таолонинг ушбу ояти каримаси тушди: “Биз инсонга ота-онасига яхшилик қилишни буюрдик. Агар улар сен билмаган нарсаларни (сохта маъбудларни) Менга шерик қилишингга зўрласалар, у ҳолда уларга итоат этма!” (Анкабут сураси, 8¬оят). Уламолар бу ояти карима Саъд ибн Абу Ваққос ҳақида тушганини таъкидлашади. Пайғамбар алайҳиссалом Саъдни “тоғам” дея ҳурматлаганлар. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Саъд келаётган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Мана бу менинг тоғам бўлади, ким менга тоғасини кўрсата олади!” дедилар” (Термизий ривояти).

(давоми бор)

(1 қисм) (2 қисм) (3 қисм) (4 қисм) (5 қисм) (6 қисм) (7 қисм) (8 қисм) (9 қисм) (10-қисм) 
(11-қисм) (12-қисм) (13-қисм) (14-қисм) (15-қисм) (16-қисм) (17-қисм) (18-қисм) (19-қисм) (20-қисм) 
(21-қисм) (22-қисм) (23-қисм) (24-қисм) (25-қисм) (26-қисм) (27-қисм) (28-қисм) (29-қисм) (30-қисм) 
(31-қисм) (32-қисм) (33-қисм) (34-қисм) (35-қисм) (36-қисм) (37-қисм) (38-қисм) (39-қисм) (40-қисм) 
(41-қисм) (42-қисм) (43-қисм) (44-қисм) (45-қисм) (46-қисм) (47-қисм) (48-қисм) (49-қисм) (50-қисм) 
(51-қисм) (52-қисм) (53-қисм) (54-қисм)
 (55-қисм) (56-қисм) (57-қисм) (58-қисм)

Аҳмад Муҳаммад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

350 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

566 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

779 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

464 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

352 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2472 12:50 30.11.2022
« Орқага