Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Жаннатий ўн саҳоба: Саъид ибн Зайд розияллоҳу анҳу (70-қисм)

3147

ОТА ДУОСИГА ЛОЙИҚ САҲОБА

Саъид ибн Зайд ибн Амр Қурайший розияллоҳу анҳу машҳур саҳобалардан эдилар. Милодий 600 йилда туғилганлар. Абу Убайда билан бирга мусулмон бўлганлар, ҳаётликларида жаннат башорати берилган ўнликка кирадилар. Оталари Зайд Бани Адавий уруғидан, оналари Фотима бинти Наъжа ибн Малийҳ, боболари эса Исломдан аввал Макка бошлиқларидан эди. Саъид атоқли саҳоба Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу амакиларининг ўғли эдилар. Саъид Хаттобнинг қизи Фотимага уйланиб, ҳазрат Умарга почча ҳисобланган ва эр-хотин ҳазрат Умардан ҳам илгари мусулмон бўлишган. 

Улар Ҳабашистонга ҳам бирга кўчишган. Саъид Бадрдан ташқари барча ғазотларда қатнашган (Бадр кунлари Талҳа билан Шомга жўнатилганди). Халифа Абу Бакр замонларида Шом муҳосарасида қатнашганлар. Саъид сахий, ибодатга қаттиқ берилган, тақволи зот эдилар. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан тўртта ҳадис ривоят қилганлар. Дунё ишларига аҳамият бермагани учун бирор вазифа олмадилар. Ҳижрий 51 (милодий 671) йили Мадина яқинидаги Ақиқ деган жойда вафот этган.

ИСЛОМ БИЛАН ШАРАФЛАНИШ

Саъид ибн Зайд розияллоҳу анҳунинг отаси Зайд ибн Амр ибн Нуфайл ҳанифлар тоифасидан бўлиб, мушрикларнинг ишларига аралашмай яшар эди. У Муҳаммад алайҳиссаломга пайғамбарлик келишидан олдин Иброҳим алайҳиссаломнинг динида ибодат қилиб юрар эди. У Аллоҳнинг тавҳидига ишонар ва қурайшликларнинг бутларга атаб қурбонлик сўйишларини инкор қилар эди. Зайд ибн Амр бутларга атаб сўйилган ҳайвон гўштини емас эди. Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳо шундай деган: “Зайд ибн Амр ибн Нуфайлнинг елкасини Каъбага суяб олиб “Эй Қурайш жамоаси! Мендан бошқа ҳеч кимингиз Иброҳимнинг динида эмас”, деяётганини эшитганман”. У жоҳилият одати бўлган қизларни тириклай кўмишга қарши эди. У қизини ўлдирмоқчи бўлган одамни кўриб қолса, “Уни ўлдирма, сарф-харажатини мен бераман!” дер ва уни олиб, ўзи боқар эди. Қиз улғайиб, катта бўлганда эса отасига “Агар истасанг, қизингни ўзингга қайтараман. Агар хоҳласанг, унинг сарф-харажатини ҳам ўзим кўтараман”, дер эди. У доимо “Эй қурайшликлар, зинодан сақланинглар, у фақирлик келтиради. Рибодан сақланинглар, у ҳам фақирлик келтиради”, дер эди. 

(давоми бор) 

(1 қисм) (2 қисм) (3 қисм) (4 қисм) (5 қисм) (6 қисм) (7 қисм) (8 қисм) (9 қисм) (10-қисм) 
(11-қисм) (12-қисм) (13-қисм) (14-қисм) (15-қисм) (16-қисм) (17-қисм) (18-қисм) (19-қисм) (20-қисм) 
(21-қисм) (22-қисм) (23-қисм) (24-қисм) (25-қисм) (26-қисм) (27-қисм) (28-қисм) (29-қисм) (30-қисм) 
(31-қисм) (32-қисм) (33-қисм) (34-қисм) (35-қисм) (36-қисм) (37-қисм) (38-қисм) (39-қисм) (40-қисм) 
(41-қисм) (42-қисм) (43-қисм) (44-қисм) (45-қисм) (46-қисм) (47-қисм) (48-қисм) (49-қисм) (50-қисм) 
(51-қисм) (52-қисм) (53-қисм) (54-қисм)
 (55-қисм) (56-қисм) (57-қисм) (58-қисм) (59-қисм) (60-қисм) 
(61-қисм) (62-қисм) (63-қисм) (64-қисм) (65-қисм) (66-қисм) (67-қисм) (68-қисм) (69-қисм)

Аҳмад Муҳаммад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ Ғарбий Cоҳилдаги вазиятга апартеид сифатида қарашга яқин ҳолатда турибди(ми?)

50 14:40 03.12.2022

Бишкекда “Қирғизистон – Ўзбекистон” бизнес-форуми бўлиб ўтади

96 13:25 03.12.2022

Украинадаги уруш: тинчлик музокаралари бошланишини кутса бўладими?

347 12:05 03.12.2022

Латвияда “Дождь” телеканали жаримага тортилди

338 11:20 03.12.2022

Украинанинг чет эллардаги дипломатик идораларига таҳдидлар бўлмоқда

241 10:30 03.12.2022

Дунё ўзгаришлар майдонига айланди

574 09:39 03.12.2022
« Орқага