Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Жаннатий ўн саҳоба: Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу (53-қисм)

559

ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМДАН КЕЙИН

Талҳа ибн Убайдуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин у зотнинг халифаларига энг яқин ёрдамчилардан бўлди. Абу Бакр Сиддиқ замонида у шўро мажлисининг фаол аъзоларидан эди, Ислом жамиятини бошқаришдаги турли муаммоларни ҳал этишда жонбозлик кўрсатди. Абу Бакр Сиддиқ ўз ўринларига ҳазрат Умарнинг номзодини тақдим қилганларида Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу ўз фикрларини айтиб, у кишига баъз и саволлар ҳам берган эди. Ҳазрат Умар ва ҳазрат Усмон розияллоҳу анҳумо вақтида ҳам шундай бўлди.

Аммо ҳазрат Усмоннинг фожиали ўлимлари Зубайр ибн Аввом билан бирга Талҳа ибн Убайдуллоҳга ҳам қаттиқ таъсир қилди. У кишининг ўчини олиш Талҳанинг ҳам энг катта муаммосига айланиб қолди. Талҳа ўзича Зубайр ибн Аввом билан бирга бу масалани ҳал қилишга уринди, маккаликлар билан Ойша онамизни олиб Басрага боришда ва бошқа ҳодисаларда бош бўлди. Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу билан бирга ижтиҳоди кўнгилдагидек чиқмаганини ҳам англади. Аммо фитначиларнинг ҳийласи туфайли Жамал воқеаси келиб чиқди. Ўша куни ҳазрат

Али розияллоҳу анҳунинг уруш ичидаги гапларидан кейин Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу қилган хатоларини тушуниб, жанг майдонини ташлаб чиққач, Талҳа ибн Убайдуллоҳ ҳам жангмайдонини ташлаб, шаҳид бўлиш учун майдондан ташқарига чиқди. Жанг бўлаётган жойда бир лаҳза ҳам ҳушёрликни қўлдан бермаслик кераклиги қоидасига умр бўйи амал қилиб юрган уста жангчи хатосини тушунгандан кейин қуролини ташлаб, Раббига илтижо қилиш учун холи жойга ўтмоқчи бўлди-да, жангчилар оралаб юриб кетди. Жанг қилмаётган одамнинг омонда бўлиши қоидасига амал қилмаганлар у кишини нишонга олди. Қўлида қуроли билан ҳушёр турганда яқинига кела олмайдиганлар Талҳа ибн Убайдуллоҳни қуролсиз Аллоҳга илтижо ҳолида турганда нишонга олишди. Номардлар ўқи мардлар мардининг тиззасидаги шоҳ томирга тегиб узиб юборди. Талҳа ибн Убайдуллоҳ ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган гаплар ҳақ бўлди: у киши шаҳид бўлди. Машъум жангдан сўнг ҳаммага баробар жаноза ўқиб, дафн қилаётган ҳазрат Али улуғ саҳобалар Зубайр ибн Аввом ва Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳумога ҳам жаноза ўқидилар. Улар билан видолашар эканлар, икки дўстнинг қабрларига қараб туриб “Қулоғим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оғизларидан у зотнинг “Талҳа ва Зубайр менинг жаннатдаги қўшниларимдир”, деганларини эшитган”, дедилар.

Халифа Усмоннинг ўлдирилишлари билан бош ланган бошбошдоқлик давом этаётган бир пайтда мисрликлар ҳазрат Алининг, басраликлар ҳазрат Талҳанинг, куфаликлар ҳазрат Зубайрнинг халифа бўлишини исташганди. Қотиллар эса

Саъд ибн Абу Ваққосга ва Абдуллоҳ ибн Умарга мурожаат қилиб, халифа бўлишни сўрашган. Бироқ биронталаридан ҳам ижобий жавоб олмагач, мадиналикларга таҳдид қила бошлашди. Чунки улар бир халифа сайламасдан Мадинадан кетишни мақбул кўришмасди. Бу таҳдиддан мадиналиклар қўрқиб қолишди ва ҳазрат Алига боришди. Ҳазрат Али халқнинг қайта-қайта илтимосига чидаб туролмадилар, хоҳламасалар ҳам халифаликни қабул қилишга мажбур бўлдилар. Фожианинг олтинчи куни Пайғамбар алайҳиссалом масжидларида байъат ўтказилди. Осийлар Зубайр билан Талҳани зўрлик билан масжидга олиб келишди. Олдин Талҳа, кейин Зубайр истар-истамас байъат қилишди.

Сабаъия фирқаси томонидан тайёрланган қўрқинчли фитна фақат ҳазрат Усмоннинг ўлимларига сабаб бўлибгина қолмай, Ислом оламининг бирлигига ҳам путур етказган эди. Ҳазрат Али бу бирликни қайтадан тиклаш учун кўп саъй-ҳаракат қилдилар, таассуфки, ҳатто Мадинани ҳам осийлардан қутқара олмадилар, сиёсий бирликни ўрната олмадилар, халифаликни қувватлантиролмадилар. Натижада, жуда қийин аҳволга тушиб қолдилар. Талҳа билан Зубайр Маккага боргач, Усмоннинг хунини талаб қилиб келганларини билдиришди. “Сизлар Алига байъат қилмаганмидингиз?” деган саволга “Тўғри, байъат қилганмиз, лекин ўшанда бошларимиз устида қилич турган эди!” деб жавоб қилишди. Мухолифлар Маккадан Басрага томон юришди. Ҳазрат Али ҳам Басрага бордилар. Талҳа ва Зубайр билан алоҳида-алоҳида гаплашдилар. Энди улар ўртасида ҳеч қандай ихтилоф қолмаган эди. Бироқ Сабаъия фирқаси бошлиқлари икки тараф келишиб бирлашса, мусулмонлар қувватланади, қотиллар топилади ва қатл қилинади, деб ўйлашди. Ҳамма уйқудалигидан фойдаланган ибн Сабаъ ва унинг тарафдорлари тонгга яқин ҳазрат Ойша қўшинлари устига қўққисдан бостириб келди. Эндигина бирлашган икки қўшин ўртасида уруш чиқарди. Ҳар икки томон ўзини иккинчи томоннинг ҳужумига учраган деб биларди. Ҳолбуки, ушбу Жамал воқеасида икки томоннинг ҳам айби йўқ эди. Ушбу фожиани уюштирган Сабаъия фирқаси эканига асло шубҳа йўқ эди. Бу ҳақиқат энг буюк тарихчилар томонидан эътироф этилган.

Жамал урушининг энг қизғин палласида ҳазрат Али Зубайрни чақириб, у кишига Расули акрамнинг бир гапларини эслатдилар. Шу гап Зубайр билан Талҳанинг жанг майдонини тарк этишига сабаб бўлди. Жанг майдонидан чиқаётган Талҳа тасодифий бир ўқдан яраланди ва қон тўхтамай Басрага келди ҳамда ўша ерда ҳижрий 36 (милодий 656) йили вафот этди. Бошқа бир ривоятга кўра, Талҳани машҳур Марвон ярадор қилган эди. Талҳа шаҳид этилганида ёши олтмишдан ошган эди. Аллоҳ таоло у кишидан рози бўлсин!

(давоми бор)

(1 қисм) (2 қисм) (3 қисм) (4 қисм) (5 қисм) (6 қисм) (7 қисм) (8 қисм) (9 қисм) (10-қисм) (11-қисм) (12-қисм) (13-қисм) (14-қисм) (15-қисм) (16-қисм) (17-қисм) (18-қисм) (19-қисм) (20-қисм) (21-қисм) (22-қисм) (23-қисм) (24-қисм) (25-қисм) (26-қисм) (27-қисм) (28-қисм) (29-қисм) (30-қисм) (31-қисм) (32-қисм) (33-қисм) (34-қисм) (35-қисм) (36-қисм) (37-қисм) (38-қисм) (39-қисм) (40-қисм) (41-қисм) (42-қисм) (43-қисм) (44-қисм) (45-қисм) (46-қисм) (47-қисм) (48-қисм) (49-қисм) (50-қисм) (51-қисм) (52-қисм) (53-қисм)

 

Аҳмад Муҳаммад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Масжидда қоровул бўлган олимлар султони

671 22:00 05.03.2021

Ровийларнинг ишончли ёки ишончсизлигини ўрганувчи илм

133 21:00 05.03.2021

Илк бор: Рим папаси Ироққа келди (фото)

577 20:05 05.03.2021

Қозоғистон вакцинаси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши мумкин

133 19:30 05.03.2021

12 ёшли Абдулқодир устознинг саволларига қандай жавоб берди?

658 19:22 05.03.2021

Канада: “Башар Асаднинг жиноятлари текширилиши керак”

170 19:00 05.03.2021
« Орқага