Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Жаноб Президент, бугун шу масалани ҳал қилиб беринг»

2571

Айни дамда Президентимиз Сурхондарё вилоятида жамоатчилик вакиллари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан йиғилиш ўтказмоқда.
Юртбошимиз ушбу мулоқот очиқ бўлиши кераклигини таъкидлаб, маҳаллий кенгаш депутатларига қарата шундай деган:  

“Дўст бўлсангиз, муаммоларни айтинглар. Биз уларни эшитиб,  ҳал қилгани келганмиз. Жаноб Президент бугун шу масалани ҳал қилиб беринг,  халқимизга қийин десангиз, биз шунга эътибор қиламиз. Албатта, ҳаммасини бирданига ҳал қилиш қийин, аммо биринчи навбатда кўриб чиқамиз, ечимини топамиз. Сурхондарё вилоятида инфратузилмани яхшилаш учун 1 триллион 900 миллиард сўм маблағ ажратиляпти. Депутатлар қаерга йўл,  қаерга боғча бўйича аниқ таклифлар билан чиқсин” – деган Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек Давлат раҳбари сектор раҳбарларининг одамлар олдидаги масъулиятини ошириш ҳақида сўзлаган. 

"Сизлар ўз ҳудудингиздаги муаммони билмайсизми? Дод деганларнинг уйига боринглар, яхшидан кўра, ёмоннинг уйига боринглар,  уларнинг тилидан эшитинглар,  кўринглар ва улар тушунадиган тилда гапиринглар. Кабинетга қоровуллик қилиш ўрнига одамлар олдига, уйига бориб муаммоларни ҳал қилиш керак. Ёшлар, хотин-қизлар темир дафтар бўйича ишлаш керак” – деб таъкидлаган Президентимиз.

Шу билан бир қаторда Президент Бандихон, Қизириқ, Музработ ва Шеробод туманларида очиладиган янги тадбиркорлик субъектларини ер, мол-мулк, кичик корхона айланмасидан олинадиган солиқлар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий миқдордаги даромад солиғидан 2024 йил 1 январга қадар озод этишни таклиф қилган. Вилоятдаги тоғли ва шўр ерларда янгидан ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларини ҳам 2024 йил 1 январга қадар юқоридаги солиқлардан озод қилиш ҳамда фойда солиғи ставкасини 2  баробарга камайтириш кутилмоқда. Бу борада Давлат раҳбари Бош вазир ўринбосарлари- Ж. Қўчқоров, С. Умурзоқов, вилоят ҳокими Т. Боболовга бир ой муддатда ушбу имтиёзлар бўйича Солиқ кодексига тегишли қўшимчалар киритиш ва уларни 1 июлдан қўллаш тўғрисидаги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш оддий ҳолга айланиб қолди» – Президент Шавкат Мирзиёев

176 12:45 27.01.2022

Шавкат Мирзиёев электр таъминотидаги узилишларга муносабат билдирди

807 17:43 26.01.2022

Шерзод Шерматов ахборот технологияларидан фойдаланмайдиган раҳбарлар ҳақида гапирди

285 13:15 24.01.2022

Инсоннинг мартабаси ислом мутафаккирлари ва орифлари нигоҳида

455 10:29 24.01.2022

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

337 16:30 20.01.2022

Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Козак минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди

406 08:25 20.01.2022
« Орқага