Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Жанубий Корея: 22 йилга қамалган собиқ президент афв этилмоқда

1115

Жанубий Корея ҳукумати коррупцияда айбланиб 22 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган собиқ президент Пак Кин Хени афв қилади, деб хабар берган мамлакат адлия вазирлиги.

2017 йилнинг март ойида ҳибсга олинган Пак хоним коррупция ва ўз мансабини суистеъмол қилишда айбланиб, 22 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди. У ҳозиргача тўрт йилу тўққиз ой қамоқда ўтирди. Адлия вазирлиги хабарида таъкидланишича, 2021 йил якунида афв этиладиган 3094 маҳбус орасида 69 ёшли собиқ давлат раҳбари ҳам бор. 

Қайд этилишича, Пак Кин Хе жорий йил елкаси ва белидаги сурункали оғриқ туфайли уч марта касалхонага тушган. Унинг соғлиғи билан боғлиқ мазкур ҳолат афв этилишига сабаб бўлганлиги таъкидланмоқда.

Шунингдек, мазкур афв этиш фармони доирасида собиқ бош вазир, Жанубий Кореянинг биринчи аёл бош вазири ҳисобланган Хан Мён Сукнинг ҳам ҳақ-ҳуқуқлари тикланадиган бўлди. У 2015 йилда хайрия маблағларини ўзлаштиришда айбланиб икки йилга қамалган эди. У Жанубий Корея тарихидаги қамоқ жазосига ҳукм қилинган  биринчи бош вазир ҳам ҳисобланади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жанубий Кореяда КХДР билан яқинлашиш учун намойиш ўтказилди, бироқ...

918 14:47 14.08.2022

Жанубий Кореяни сув босди: пойтахтда қурбонлар бор

469 09:29 09.08.2022

Ким Чен Ин: АҚШ билан ҳарбий тўқнашувга тайёрмиз

801 13:25 28.07.2022

Шимолий Кореяда номаълум юқумли касаллик тарқалмоқда

1661 19:45 16.06.2022

Жанубий Корея Шимолий Кореяни кузатиш учун разведка йўлдошларини яратмоқчи

1462 13:57 28.04.2022

Ўзбекистон энг кўп китоб ўқийдиган давлатлар рейтингига киритилмади

1973 10:06 23.04.2022
« Орқага