Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Жанубий Корея Шимолий Кореяни кузатиш учун разведка йўлдошларини яратмоқчи

1461

Жанубий Корея 12 та разведка йўлдошини ишлаб чиқиш ва учириш ниятида. Мамлакат Миллий мудофаа вазирлиги бунга қарийб 3 триллион вон (2,3 миллиард доллар) сарфлайди. Бу ҳақда бугун, 28 апрель куни «Хангук кёнчжэ» газетаси хабар берган.

Газетанинг ёзишича, Сеул 2025 йилгача ўзи ишлаб чиқарган бешта сунъий йўлдошни учиришни режалаштирган. Йўлдошларнинг эскириши  билан улар янги 12 сунъий йўлдошга алмаштиришилади.

Маълум қилинишича, бундай қурилмаларнинг тахминий хизмат муддати беш йил. Шу муносабат билан, нашрнинг ёзишича, янги партиядаги сунъий йўлдошлар 2029 йилдан бошлаб учирилади.

Дастурни кенгайтириш орқали Жанубий Корея ракета ва ядро дастурини ривожлантираётган КХДРга қарши разведка имкониятларини яхшилашни режалаштирмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қирғизистонда биринчи “Халқ қурултойи” чақирилади

40 11:45 16.08.2022

Ғарбнинг буюклари пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида...  

205 11:15 16.08.2022

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

156 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

153 10:35 16.08.2022

Франция ғазнасидан миллионлаб пул ўғирлаган 4 нафар исроиллик ҳибсга олинди

151 10:10 16.08.2022

Саудия валиаҳди қирол Салмон номидан Каъбани ювди 

340 09:45 16.08.2022
« Орқага