Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Жанубий Кореяда мухолифатчи партия вакили президент сайловида ғолиб бўлди

636

Ҳукмрон Демократик партиядан Ли Чже Мён мағлубиятини тан олганидан кейин консерватив Юн Сук Ёл Жанубий Кореянинг навбатдаги президенти бўлади.

Жанубий Корея Миллий сайлов комиссияси пайшанба куни берган маълумотларига кўра, мухолифат етакчиси сайлов бюллетенларининг 48,56 фоизини қўлга киритди, Ли эса 47,83 фоиз тўплади.

Амалдаги президент Мун Чже Инга иккинчи муддатга сайланишга рухсат берилмади, чунки Жанубий Кореяда президентлар бир марта беш йиллик муддатда сайланади. 

Сеулдаги партия штаб-квартирасида сўзлаган нутқида Ли мағлубият учун ўзини айблади.

«Биз қўлимиздан келганини қилдик, аммо умидни оқлай олмадик. Биз билан бирга бўлиб, қўллаб турган кўплаб мамлакат фуқароларидан узр сўрайман. Садоқатингиз учун раҳмат», - дея қўшимча қилди у. 

«Буларнинг барчаси менинг камчиликларим туфайли. Бу сизнинг мағлубиятингиз ҳам, Демократик партиянинг мағлубияти ҳам эмас. Барча масъулият фақат менинг зиммамда», - деди у.

Юн ўзининг ғалаба нутқида бирдамликка ваъда берди. «Энди мусобақа тугади, биз Корея Республикаси ва халқи учун бирлашишимиз керак», деди у ва «Бугунги натижа буюк халқнинг ғалабаси» дея қўшимча қилди. 

Юн сиёсатга энди кириб келди, фаолиятининг сўнгги 27 йилини прокурор сифатида ўтказган. У ўзининг сиёсий фаолиятини президент Мун ёрдамчиларини қийнаётган коррупция можаролари бўйича юқори даражадаги терговларга раҳбарлик қилувчи бош прокурор лавозимида ишлагандан кейингина бошлаган.

Юннинг ғалабаси Корея ҳукуматини консервативларнинг қўлига қайтарди, 

Юн Шимолий Корея таҳдидлари АҚШ ва Хитой ўртасидаги кескинликка қарши курашиши ва Жанубий Кореяни пандемиянинг кейинги босқичидан олиб ўтиши керак. 

Ли ўз рақибига табрик йўллади: «Юн Сук Ёлни табриклайман. Мен сайланган президентдан низолар ва можаролардан кейинги бирлик ва ҳамжиҳатлик даврини бошлашини чин дилдан сўраб қоламан».

«Мен ҳали ҳам халқимизга ишонаман. Бизнинг халқимиз буюк эди. Covid-19 инқирози пайтида ҳам сиз сайловчиларнинг юқори фаоллиги билан юқори демократия туйғусини намойиш қилдингиз. Сиз у ерда экансиз, Корея олдинга интилади. Умид қиламанки, Биз Covid-19 инқирозини имкон қадар тезроқ енгамиз ва кундалик одатий ҳаётимизга қайтамиз», деди Ли.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Измир соҳилларида 65 муҳожир қутқарилди, юзлаб муҳожирлар ҳибсга олинди

22 12:20 16.08.2022

Қирғизистонда биринчи “Халқ қурултойи” чақирилади

97 11:45 16.08.2022

Ғарбнинг буюклари пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида...  

269 11:15 16.08.2022

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

178 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

167 10:35 16.08.2022

Франция ғазнасидан миллионлаб пул ўғирлаган 4 нафар исроиллик ҳибсга олинди

171 10:10 16.08.2022
« Орқага