Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Жанубий Осетия  Россияга қўшилмоқчи

889

Жанубий Осетиянинг амалдаги президенти Анатолий Бибилов республиканинг Россия таркибига қўшилиши бўйича 17 июл куни референдум ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

“Жанубий Осетия Республикаси халқининг Россия билан қайта бирлашишга бўлган тарихий истагидан келиб чиқиб, Конституциянинг 50-моддаси 16-бандига мувофиқ қарор қиламан: “Сиз Жанубий Осетия Республикаси ва Россия Федерациясининг бирлашишини қўллаб-қувватлайсизми?” деган савол бўйича референдум ўтказишга қарор қиламан” дейилади фармон матнида.

Март ойи охирида Бибилов Россия таркибига кириш учун "қонуний қадамлар"ни эълон қилди ва улар 10 апрель куни Жанубий Осетияда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларидан кейин якунланишига ваъда берди. 8 май куни бўлиб ўтган овоз беришнинг иккинчи босқичида Бибилов “Нихас” сиёсий партияси етакчиси Алан Гаглоевга ютқазди. Жанубий Осетияда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғалаба қозонган Алан Гаглоев аввалроқ ТАСС агентлигига берган интервюсида Жанубий Осетиянинг Россия Федерацияси таркибига кириши бўйича референдум Москва бунинг вақти келганини аниқ айтганида ўтказилишини айтган. Республикадаги сиёсий муҳитни ҳисобга олган ҳолда референдум натижасини тахмин қилиш қийин эмас.

1922-1990 йилларда Жанубий Осетия Грузия ССР таркибидаги автоном вилоят эди. 2008 йилнинг августида бошланган ҳарбий можародан сўнг Жанубий Осетияда россияпараст ҳукумат ўрнатилди. Жами аҳолиси 56 минг киши. Ҳудуди 3900 кв.км. Жанубий Осетияда атиги иккита Цхинвали ва Квайса шаҳарлари бор.

Дунёнинг аксарият давлатлари Жанубий Осетия мустақиллигини, шунингдек, унинг президенти сайлови натижаларини тан олмайди.

Жанубий Осетия мустақиллигини фақат Венесуэла, Науру, Никарагуа, Россия ва Сурия тан олган.

2009 йилдан бери Жанубий Осетияда 4000 кишидан иборат 4-Россия ҳарбий базаси жойлашган. Миллий валютаси – Россия рубли.

2008 йил август ойида Жанубий Осетиядаги қуролли можаро пайтида 15 000 этник грузин (грузин аҳолисининг 80% дан ортиғи) ўз жойларини тарк этиб Грузияга кўчишга мажбур бўлган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳасан Басрий: Нечун йиғламайсиз?

33 12:00 20.05.2022

Бу йил янада  кўпроқ ўзбекистонлик ҳажга боради

320 11:25 20.05.2022

Time журнали “Йил одами”ни эълон қилди

409 11:00 20.05.2022

Мисрлик талаба қиз илк марта Қуръонни тўлиқ ҳолда қайта ёзди

205 10:35 20.05.2022

Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

669 10:05 20.05.2022

Бир миллиондан зиёд қочқин Украинага қайтди

139 09:40 20.05.2022
« Орқага