Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ЖАРда алкоголь тақиқланди, жиноятчилик камайди

1582

Жанубий Африка Республикасида коронавирусга қарши кураш доирасида спиртли ичимликлар сотуви буткул тақиқланди, дея хабар бермоқда Би-би-си. 

Тақиқдан кўзда тутилган мақсад алкогол туфайли рўй берадиган маиший зўравонлик, йўл-транспорт ҳодисалари ва жанжалларнинг олдини олишдир. Полиция, шифокорлар ва социологларнинг айтишича, мамлакатда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолатларининг 40 фоизига айнан алкогол айбдор. 

Одатда ҳар ҳафта ЖАР касалхоналарига турли жароҳатлар билан ўртача 34 минг киши мурожаат қилади, аммо март ойида карантин жорий этилганидан бери бундай ҳолатлар 75 фоизга камайди. 

“Агар алкогол тақиқи бекор қилинса, ҳар ҳафта травмотология бўлимлари тахминан 5 минг янги бемор билан тўлади”, – дейди профессор Чарльз Перри. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, спиртли ичимликлар иммунитетнинг сусайишига сабаб бўлади, бу эса ўз навбатида коронавирусдан зарарланиш эҳтимолининг ортишига олиб келади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ЖАРда коронавируснинг янги варианти аниқланди

1060 17:35 26.11.2021

ЖАРда таниқли мутасаввиф Абдулқодир ас-Суфий оламдан ўтди

1667 14:30 02.08.2021

Пойтахти уч шаҳар бўлган давлат

5097 20:00 28.04.2021

Фаластин ЖАРнинг хатоларини такрорламаслиги лозим

2371 17:05 07.10.2019

ЖАРда Исломий никоҳ расмий никоҳга тенглаштирилди

1898 07:00 06.09.2018
« Орқага