Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ЖАРда коронавируснинг янги варианти аниқланди

943

Жанубий Африка Республикасида олимлар SARS-CoV-2 коронавирусининг янги вариантини аниқлашди. Эпидемияга қарши кураш ва инновациялар маркази директори Тулио де Оливейранинг айтишича, янги вариант “жуда кўп мутацияларга эга ва бу ташвишланиш учун сабабдир”

Олимлар янги вариантда камида ўнта мутация мавжудлиги айтмоқда. Таққослаш учун: дельта вариантида иккита, бета вариантида эса учта мутация бор.

Коронавируснинг янги варианти шартли равишда B.1.1.529 деб номланди. У ҳозиргача Ботсвана ва Гонконгга саёҳат қилган жанубий африкаликларда аниқланди. 

ЖАР Соғлиқни сақлаш вазири Жо Паахла В.1.1.529 варианти мамлакатда сўнгги кунларда касалланишлар сонининг ортига олиб келаётганини маълум қилди. 

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти бугун ЖАРда коронавируснинг янги варианти аниқлангани муносабати билан фавқулодда йиғилиш ўтказади. 

Айни пайтда Буюк Британия коронавинуснинг янги варианти туфайли Африканинг олти давлатига парвозларни вақтинча тўхтатди. Гап Ботсвана, Зимбабве, Лесото, Намибия, Эсватини ва ЖАР ҳақида бормоқда. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ЖАРда таниқли мутасаввиф Абдулқодир ас-Суфий оламдан ўтди

1544 14:30 02.08.2021

Пойтахти уч шаҳар бўлган давлат

4872 20:00 28.04.2021

ЖАРда алкоголь тақиқланди, жиноятчилик камайди

1468 21:15 24.04.2020

Фаластин ЖАРнинг хатоларини такрорламаслиги лозим

2185 17:05 07.10.2019

ЖАРда Исломий никоҳ расмий никоҳга тенглаштирилди

1784 07:00 06.09.2018
« Орқага