Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ЖАРда таниқли мутасаввиф Абдулқодир ас-Суфий оламдан ўтди

1275

Асли исми Ян Даллас бўлган таниқли мутасаввий Абдулқодир ас-Суфий бугун Жанубий Африка Республикасининг Кейптаун шаҳрида 91 ёшида оламдан ўтди. “Анадолу” агентлигининг хабар беришича, марҳум ушбу шаҳарда дафн этилди. 

Абдулқодир ас-Суфий 1930 йилда Шотландиянинг Эр шаҳрида, насроний оилада туғилган. 1957-1966 йилларда кўплаб телесериалларнинг сценарийсини ёзган. 1967 йилда Марокашда исломни қабул қилиб, исмини ўзгартирди ва даркавий тариқатига қўшилди. Устози шайх Муҳаммад ибн ал-Ҳабибийдан исломий таълим олгач, Британияга қайтиб, Норвич шаҳрида Даркавий институти ва Diwan Press номли нашриётга асос солди.

1970-йиллардан эътиборан Европа ва Шимолий Америкада исломни ёйиш ишларида қатнаша бошлади. 1976 йилда Норвичда “Мусулмонлар қишлоғи”га асос солди, дунёнинг бир қанча шаҳарларида масжидлар қурилишига бошчилик қилди.  

Абдулқодир ас-Суфий бир қатор китоблар муаллифи ҳам эди. У охирги йилларда Кейптаунда яшаётган ҳамда ислом молияси бўйича фаолиятлар олиб бораётган эди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ЖАРда коронавируснинг янги варианти аниқланди

686 17:35 26.11.2021

Пойтахти уч шаҳар бўлган давлат

4426 20:00 28.04.2021

ЖАРда алкоголь тақиқланди, жиноятчилик камайди

1034 21:15 24.04.2020

Фаластин ЖАРнинг хатоларини такрорламаслиги лозим

1920 17:05 07.10.2019

ЖАРда Исломий никоҳ расмий никоҳга тенглаштирилди

1491 07:00 06.09.2018
« Орқага