Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Жавҳар ас-Сақалий –Ал-Азҳарга асос солган қул

2460

Жавҳар ас-Сақалий ёки cицилиялик Жавҳарнинг тарихи ажойиб ва афсонага ўхшайди. У қулдан олий табақали лашкарбошига айланган ва ислом тарихида энг кучли қўшинни ташкил қилган.

Жавҳар ас-Сақалий Фотимийлар сулоласининг пойтахти бўлмиш Туниснинг Маҳдия шаҳрида туғилиб ўсган. Бошқа тарихий манбаларга кўра, у Италиядаги Сицилияда, баъзиларига кўра, умуман Хорватияда туғилган. Маҳдия Қоҳиранинг архитектурасига таъсир кўрсатгани тўғрисида фикрлар мавжуд.

Жавҳар араб дунёсини Ироқ, Сурия ва Мисрдан тортиб Марокаш сохилларигача бирлаштирган деб ҳисобланади. У Ўрта Ер денгизини айланиб ўтган, мисли кўрилмаган саргузаштларни бошидан кечирган, хаттоки денгиз қароқчилари томонидан ўғирланган ҳам. Шуларни ҳаммасини ўз бошидан ўтказиб, араб пойтахтини, тарихий масжид ва энг муҳим дорилфунунни ташкил этишга муваффақ бўлган. 

Жавҳар қачон туғилгани номаълум. Чунки қулларнинг туғилиши рўйхатга олинмаган. Биз фақат у 10 асрда таваллуд топганини биламиз, холос.

Лекин вафот санаси аниқ, чунки у умри охирида Фотимийлар тарихида энг муҳим лашкарбоши, Қоҳира, Ал-Азҳар масжиди ва шу номли университет асосчиси сифатида танилган эди. Жавҳар ас-Сақалий 992 йил 1 февралда вафот этган.

Жавҳар Шимолий Африкага ёшлик пайтида олиб келинганҳ. Халифа Исмоил Мансур Биллаҳникида хизмат қилган. Халифанинг ўғли Муизз ҳукуматга келганда Жавҳар озод этилган. Кўп ўтмай у лашкарбоши лавозимигача кўтарилган.

Жавҳар ас-Сақалий 969 йилда у Қоҳира шаҳрига асос солган, унинг номи музаффар маъносини билдирувчи Ал-Қоҳира сўзидан олинган. Лекин кўпчиликнинг фикрича, унинг энг катта муваффақияти бу Ал-Азҳар университетини ташкил этганидир.

Ал-Азҳар масжиди амирлар учун севимли бўлган ва у ҳокимият тимсоли бўлган.

Жавҳар Италия ярим оролидан Мисрга биринчи кўчиб келганлардан эди, лекин уларни орқасидан бошқалар ҳам кела бошлади. Падуа университетининг ислом давлатлар тарихи профессори Лайла Ал-Хуссий қайд қилишича: “Миср Италиядан бўлган миграциянинг бир неча тўлқинига дуч келган”.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жума табриги ва диний масалаларни тарқатиш атрофидаги гап-сўзларга диний идора муносабати

232 12:01 30.05.2023

Косово шимолида серблар ўнлаб тинчликпарвар аскарларни жароҳатлади

332 09:29 30.05.2023

Хожа Аҳрори Валий, Али Қушчи, Амир Темурларнинг Истанбулга қандай алоқаси бор?

2915 14:14 29.05.2023

Чегарадаги отишма: Эрон ва Афғонистон ўртасидаги кескинлик нега кучайди?

3456 11:41 29.05.2023

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

1663 22:17 28.05.2023

Туркияда президентлик сайлови қизғин давом этмоқда

1897 15:03 28.05.2023
« Орқага