Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Жазоир ҳудудидан Марокаш самолётларининг ўтиши тақиқланди

319

Жазоир ўз ҳудудидан Марокаш самолётларининг учиб ўтишини тақиқлаб, бунга қўшни давлатнинг «душманона ҳаракатлари ва провокациялари»ни сабаб қилиб кўрсатди.

Жазоир президенти Абдулмажид Таббун раисилигида ўтказилган Олий хавфсизлик кенгаши йиғилиши ортидан Президент маъмурияти баёнот тарқатди. Унда қайд этилишича, бугундан эътиборан Марокашга тегишли ҳар қандай самолётнинг Жазоир ҳудудидан учиб ўтиши тақиқланди. Август ойида Жазоир ҳукумати Марокаш билан дипломатик алоқаларни узишга қарор қилган эди.

Икки давлат ўртасида Ғарбий Саҳрои кабир ҳудуди туфайли низо бор. Марокаш унинг ўз ҳудуди эканлигини айтади, Жазоир эса у ердаги исёнчи Полисарио гуруҳини қўллаб-қувватлайди. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп маъмурияти Ғарбий Саҳрои кабирни Марокаш ҳудуди деб тан олди, бунинг эвазига Марокаш Исроил билан дипломатик алоқа ўрнатди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жазоир Исроил қўллаб-қувватлаган айирмачилар гуруҳини қўлга олди

377 08:05 15.10.2021

Франция ҳарбий самолётларининг Жазоир осмонидан ўтиши тақиқланди

1436 07:15 04.10.2021

Франция айрим мусулмон мамлакатлар фуқароларига виза беришни камайтирди

373 11:11 29.09.2021

Макрон жазоирлик харкилардан узр сўради

846 11:45 21.09.2021

Жазоирни 20 йил бошқарган собиқ президент вафот этди

547 12:20 18.09.2021
« Орқага